«Қизилқум» менежери Ҳамиджон Актамов Coca-Cola Суперлига 13-туридан ўрин олган «Бунёдкор»га қарши ўйиндан (1:1) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Бу ўйинда икки очко йўқотдик деб ўйлайман. Ютадиган ўйинимиз эди. Пенальти бўлган вазиятни кўриб чиқиш керак. Футболчиларимга эътироз йўқ, уларга раҳмат айтаман. Ғалаба қозонишимиз керак эди. Қийин ўйин бўлди. «Бунёдкор» жамоасида яхши футболчилар жамланган, кўпчилиги ўз академиясидан чиққан. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам бор. Уларга омад тилайман.«Қизилқум» 10 очко билан мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бормоқда. Жамоа кейинги турда «Насаф»га қарши баҳс олиб боради.Вазиятларни якунлашда яхши ўйнай олмадик? Рақибимиз «Бунёдкор» эди. Айтганимдек таркибида тажрибали ва терма жамоамиз аъзолари бор. Улар ҳам қаршилик кўрсатди. Тўғри кўп ҳужум қилдик, менимча озгина омад етишмади.
Ҳамиджон Актамов, «Қизилқум» менежери
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)