• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Бекҳэмдан Роналдугача. «Реал»нинг АПЛ клубларидан амалга оширган энг яхши 5 трансфери ҳақида

    «Реал Мадрид» дунёнинг энг кучли клубларидан бири сифатида ҳар доим энг яхши футболчилар билан шартнома имзолаб келган. Айтиш мумкинки, клубнинг энг омадли трансферларининг аксариятини Англия Премьер Лигасидан жалб этилган футболчилар ташкил этади.

    Ўтган йиллар давомида «қироллик клуби» дунёнинг энг кучли беш лигасидан бири бўлган Премьер Лигадан кўплаб футболчиларни харид қилди, ҳозирча уларнинг энг сўнггилари Эден Азар ва Тибо Куртуа бўлиб турибди. Баъзи бир футболчилар якунда иссиқ жойини ташлаб, Мадридга келганига афсусланган бўлса, бошқалари том маънода «Реал» афсоналарига айланган. Қуйида «Реал»нинг АПЛ клубларидан амалга оширган энг омадли 5 та трансфери ҳақида ҳикоя қилинади.

    Дэвид Бекҳэм

    Фото: Shropshire Star

    Фото: Shropshire Star

    Дэвид Бекҳэм деярли «Барселона»га ўтишга арафасида эди, ҳатто «Юнайтед» ва каталон клуби шартнома борасида ҳам келишиб олганди, аммо Бекҳэм тўсатдан «Реал»га ўтишга қарор қилади ва Галактикоснинг бир қисмига айланади.

    Бекҳэмнинг қўлга киритилгани Мадрид учун жуда муҳим аҳамият касб этарди, боиси клуб уни совринлар ютиш, голллар уриш учун эмас (албатта, булар шундоқ ҳам футболчи бажариши шарт бўлган ишлар), балки клуб брендини жаҳон бўйлаб тарқатиш ва ва мухлислар сонини кўпайтириш учун керак эди. Боиси Бекҳэмнинг машҳурлиги аллақачон футбол доирасидан ташқарига чиқиб бўлганди.

    Бу Бекҳэм «Реал»да спорт борасида ҳеч нима қилмаган дегани эмас, албатта. Англиялик футболчи якунда «Реал» сафида иккита совринга эга чиқади.

    Хаби Алонсо

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Бир йўла уч клубнинг афсонаси бўлиш чакана иш эмас. Айнан Хаби Алонсо ўзининг «Реал Сосьедад», «Ливерпуль» ва «Реал»даги ўйинлари билан мана шундай мавқега эришган.

    Ярим ҳимоя маэстроларининг аксарияти «Барселона»да ўйнаган бир пайтда, «Реал» Алонсога ҳар қачонгидан ҳам муҳтож эди. «Қаймоқранглилар» «Эль-Класико»да «Барса» билан рақобатлашиш учун ўрта чизиқни кучайтириши шарт ва зарур эди, Алонсо эса ушбу бўшлиқни аъло даражада тўлдириб берди.

    «Ливерпуль»дан тахминан, 30 миллион фунт эвазига харид қилиниб, бошқа трансферлар орасида унчалик ҳам сезилмай қолган бўлса-да, Алонсо дарҳол асосий таркибнинг бир қисмига айланди. Жозе Моуриньо бошчилигида унинг Сами Хедира билан марказда кўрсатган ўйинлари Хави–Иньеста тандемидан асло қолишмасди.

    У «Реал» сафида эришиш мумкин бўлган барча ютуқларни қўлга киритди. 2014 йилда эса Хаби Мадридни тарк этиб, «Бавария»га кўчиб ўтиб, ўша ерда фаолиятини якунлади.

    Гарет Бэйл

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Гарет Бэйл «Реал»даги мавқейига тузатиб бўлмас даражада зарар етказган бўлса ҳам (ўйинлари ва кетишни истамаслиги билан), уни АПЛдан амалга оширилган энг яхши трансферлардан бири эканлигини инкор этиб бўлмайди.

    Ўша пайтда (2013 йил) рекорд даражадаги 100,8 миллион еврога «Тоттенҳэм»дан сотиб олинган Бэйл ўнг қанотда Криштиану Роналдунинг акси бўлиши кутилганди. Бунинг учун Бэйлда ҳамма нарса етарли эди: тезлик, дриблинг ва кучли зарба. Бироқ Бэйлнинг пешонасига «Реал» юлдузи бўлиш ёзилмаган экан. Бунинг устига унга сурункали жароҳатлар ҳам тинчлик бермади.

    Шу тариқа у 2017/18 йилги мавсумда Зинедин Зиданнинг ишончини йўқотди, Хулен Лопетеги ва Сантьяго Солaри даврида ўзини кўрсата олмади. Зидан қайтганида эса Бэйлда ўз позициясини ўзгартириш имконияти деярли нолга тенг эди, афтидан, у бунга ҳаракат ҳам қилиб кўрмагандек.

    Бэйл «Реал» билан Бэйл 4 марта Чемпионлар Лигасида, 4 бор клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида, 2 бор Ла Лигада, 3 марта УЕФА Суперкубогида ва 1 мартадан Испания Кубоги хамда Испания Суперкубогида ғалаба қозонган. Бундан натижага исталган футболчи фақат ҳавас қилиши мумкин. Шундай эмасми? У юқорида қайд этилган кўплаб совринларни қўлга киритилишида муҳим рол ўйнаганини ҳам инкор этиш мушкул, шу сабабли ҳам Бэйл ушбу рўйхатда учинчи ўринга лойиқ кўрилган.

    Лука Модрич

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2012 йилнинг ёзида «Тоттенҳэм»дан яна бир трансфер амалга оширилди. 30 миллион евро эвазига Лука Модрич харид қилинди. Ўшандан кейин хорватиялик футболчи дунёнинг энг яхши марказий ярим ҳимоячиларидан бирига айланди.

    Модрич Мадридга келганида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун курашди. Испан нашрлари эса уни мавсумнинг энг ёмон трансфер деб атади. Бироқ кутилмаганда Модрич аслида ҳаммаси бошқача эканини исботлаб, танқидчиларнинг овозини ўчириб қўйди.

    Шундан сўнг ярим ҳимоячи фақат яхшиланди ва ҳақли равишда «қаймоқранглилар» афсонаси мақомини қўлга киритди. У клубда 17 та совринни қўлга киритган, жумладан тўрт мартадан УЕФА Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида, икки марта Ла Лига, бир бор Испания Кубогида ғолиб чиққан.

    Мундиалдаги (2018 йилги) чарчоқ туфайли юзага келган (2018/19 йилги мавсумда) пасайишдан сўнг Модрич яна юқори формасига қайтди, айниқса, карантиндан сўнг у барчага 34 ёшида ҳам анча-мунча нарсаларга қодир эканини исботлади.

    Криштиану Роналду

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бошқа ким ҳам бўлиши мумкин?! 438 та учрашув 451 та гол, 4 та бор Чемпионлар Лигасида, 3 мартадан клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва УЕФА Суперкубогида, шунингдек, Ла Лига, Испания кубоги ва мамлакат Суперкубогида ҳам 2 мартадан бош совринга эга чиққан. Бундан ташқари, кўплаб шахсий ютуқлар шубҳасиз, уни клубнинг барча даврлардаги энг яхши ўйинчисига айлантирди.

    2009 йилда «Реал» Роналду учун «Манчестер Юнайтед»га 94 миллион евро (ўша пайт учун рекорд даражадаги сумма) сарфлаганди, аммо Криш сарфланган маблағларнинг охирги тийинигача оқлаганига ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак. Криштиану Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»дан «Реал»га ўтиши «қироллик клуби» учун нафақат АПЛ, балки клуб тарихидаги энг яхши трансфер ҳисобланади.

    Ретро голлар:

    • Зинедин Зиданнинг «Реал» сафида урган қойилмақом 20 та голи
    • Афсонавий Рауль Гонсалеснинг «Реал» сафидаги энг қойилмақом голлари
    • Луиш Фигунинг «Реал» сафидаги барча голлари тўплами
    • Дэвид Бекҳэмнинг «Реал» сафидаги энг қойилмақом голлари
    • Майкл Оуэннинг «Реал» сафида урган барча голлари ва ассистлари

    29.08.2020, 07:18   Изоҳ (0)   23091
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    MMA афсоналари Фёдор Емеляненко ва Мирко Крокоп ўртасидаги тарихий жангга 15 йил бўлди (видео)

    28.08.2020, 23:54

    Андрей Микляев «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланди

    28.08.2020, 23:42

    Роппа-роса 9 йил аввал «Манчестер Юнайтед» Арсен Венгернинг «Арсенал»ини «Олд Траффорд»га «кўмганди» (видео)

    28.08.2020, 23:10

    Вадим Абрамов: Нотўғри ўйнаганимиз учун ғалаба қозона олмаяпмиз

    28.08.2020, 22:44

    Ҳамиджон Актамов: «Бунёдкор»га қарши ўйинда 2 очко йўқотдик

    28.08.2020, 22:04

    Суперлига. «Сўғдиёна» пенальтидан урилган иккита гол эвазига «Сурхон»дан устун келди

    28.08.2020, 21:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Энди давлат ташкилотлари ходимларининг тана вазни индекси ўлчаб борилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:40

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Реклама | 20 июн, 19:30

    Трамп Эроннинг ядро дастурини ривожлантиришда Обамани айбдор деб атади

    Дунё | 20 июн, 20:30

    Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:20

    Афсонавий инсон: Майкл Жексон ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар

    Мусиқа | 20 июн, 20:10

    Bloomberg: Эрон Исроилдаги шахсий камераларга уланиб ҳужумларини аниқлаштирмоқда

    Дунё | 20 июн, 20:01

    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

    Реклама | 20 июн, 18:00

    Янги букланадиган iPhone 2026 йилда сотувга чиқади

    Гаджетлар | 20 июн, 19:50

    Қозоғистон полицияси терговда сунъий интеллект ёрдамчисини қўллади

    Дунё | 20 июн, 19:40

    Жиззах ва Бухорода жами 2,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 19:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.