Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Мэнни Пакьяонинг мураббийи Жастин Форчун шогирдининг UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор билан ташкил этилиши мумкин бўлган эҳтимолий жанги ҳақида гапириб ўтди.
«Бу йигитни бой қилгандан бизга не наф? Конор билан жанг Меннига ҳеч нарса бермайди. Пакяо Конорни уч раунд ичида йўқ қилиб ташлай олади. Менни жуда ҳам тезкор ва Конор учун жуда ҳам кучли. У ҳеч нарса кўрсата олмайди. Менни эса фаолиятини якунлагандан сўнг тарихга энг буюк боксчи сифатида киради. Конор эса MMA жангчиси, холос. У бокс тушишни билмайди. Ҳаммаси жуда оддий», — дейди Жастин Форчун.
Маълумот учун, Мэнни Пакьяо фаолияти давомида 62 та жангда ғалаба қозонган, 39 тасида нокаут билан. 7 та жангда эса мағлубиятга учраган. 2 та жангда эса дуранг қайд этган. Конор Макгрегор эса MMA’даги фаолияти давомида 22 та жангда ғалаба қозонган, 19 таси нокаут эвазига. 4 та жангда эса мағлуб бўлган.
Изоҳ (0)