ПСЖ ҳужумчиси Неймар «Барселона» форварди Лионель Мессини Париж клубида кўрмоқчи.
Sky Sports журналисти Брайан Суонсоннинг хабар беришича, 28 ёшли бразилиялик футболчи Париж клуби раҳбариятидан Мессини сотиб олишни сўраган.
Таъкидланишича, ПСЖ ҳозирча Мессига таклиф билдирмаган ва ҳеч қандай расмий чоралар кўрмаган.
Эслатиб ўтамиз, ҳафта аввалида Месси «Барселона»дан кетиш истагида эканлиги тўғрисида хабар берилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, «Манчестер Сити» аргентиналик футболчини қўлга киритиш учун фаворит бўлиб турибди.
Изоҳ (0)