«Навбаҳор» футбол клуби бош мураббийи Андрей Канчельскисда коронвирус аниқланди.
Наманганликлар клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, россиялик мутахассиснинг COVID-19 га топширган тести мусбат натижа берган. Айни дамда мураббий даволанмоқда.
Coca-Cola Суперлига 13-тури доирасидаги «Қўқон-1912»га қарши ўйинда «Навбаҳор»ни Нўмон Ҳасанов бошқарди.
Аввалроқ «Навбаҳор»нинг беш нафар футболчиси ва олти нафар клуб ходимида инфекция аниқлангани хабар қилинганди.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)