Доминиканлик ҳужумчи Мариано Диас Мадриднинг «Реал» клубини тарк этади. Record нашри хабарига кўра, футболчи Лиссабоннинг «Бенфика» клубига ўтишга яқин турибди.
Қайд этилишича, томонлар футболчининг ижараси бўйича келишувга эришган. «Бенфика» футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан 2020/21 йил мавсум сўнгига қадар ижарага олади.
Фақат айни дамда бир муаммо мавжуд. «Бенфика» Марианога бир мавсум учун 4,5 миллион евро маош бериши лозим. Футболчи «Реал»да айнан шунча маош олади. Диас маошининг камайтирилишига рози эмас. Аммо лиссабонликлар бу суммани камайтиришга умид қилмоқда.
Мариано Диас «Реал» тизимида бир неча йиллардан бери ҳаракат қилади. У орада «Лион»га сотиб юборилганди. Шундан сўнг 2018 йилда у яна Мадридга қайтади. Сўнгги икки мавсумда эса ҳужумчи 18 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди. Transfermarkt портали унинг трансферини 13 миллион еврога баҳоламоқда.
Ретро голлар:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)