2010 йилда камбағал йигит ва бой қизнинг муҳаббати ҳақида ҳикоя қилувчи «Осмондан уч метр юқорида» фильми намойиш этилди. Фильм премьерадан сўнг ақл бовар қилмас даражада мухлисларга эга бўлди.
Фильм машҳурликка эришганининг сабаби нафақат севги ҳикояси, балки бош қаҳрамон Аче ролини ижро этган Марио Касас ўз маҳоратини намоён қилганида ҳам эди. «Осмондан уч метр юқорида» фильми намойиш этилган вақтда Марио унчалик таниқли бўлмаган испан актёри эди. Фильмдан сўнг унинг карьераси сезиларли даражада юқорилади.
Орадан 10 йил вақт ўтиб, Марио кўркамлашди, унга бўлган талаб янада ортди.
2020 йил унинг иштирокидаги «Оккупант», «Ҳаддидан ошиш» фильмлари намойиш этилади.
Баби ролини испаниялик актриса Мария Вальверде ижро этган.
«Осмондан уч метр юқорида» фильмидан сўнг Мария ҳам машҳурликка эришди ва уни бошқа фильмларнинг бош ролига таклиф эта бошлашди.
Марио ва Мария 2013 йилда яна қайта бирга ишлади, улар «Хачир» драмасида бирга роль ижро этди. Уларнинг фильмлардаги муҳаббати ҳаётга ҳам кўчиб, Марио ва Мария бир муддат бирга яшаган.
Фильмнинг иккинчи қисмида Аченинг севгилиси образини ёш актриса Клара Лаго ижро этди.
Иккинчи қисм Кларага омад келтирди, у ҳанузгача бош ролларда ўйнамоқда.
Бош ролларни ижро этган Марио, Мария ва Клара ўзаро дўстона муносабатда. Аммо юлдузлар ўзининг шахсий ҳаёти ҳақида кўп нарсани ошкор қилмайди, ҳатто мухлислар билан ҳам тафсилотларни бўлишмайди.
Изоҳ (0)