• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон марказий деҳқон бозорларидаги айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархи маълум қилинди

    Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 25 август куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди. Унда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 40 000 сўмдан 65 000 сўмгача (килограмм)

    Кузатув натижасига кўра, 1 килограмм мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (40 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (65 000 сўм).

    Қўй гўшти 45 000 сўмдан 85 000 сўмгача (килограмм)

    Қўй гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (45 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (85 000 сўм) кузатилди.

    Картошка 2 500 сўмдан 6 000 сўмгача (килограмм)

    Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да сотувда бўлган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотилган сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 000 сўм) қайд этилди.

    Пиёз 900 сўмдан 3 500 сўмгача (килограмм)

    Пиёзнинг минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да (900 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (3 500 сўм).

    Сабзи 1 500 сўмдан 6 000 сўмгача (килограмм)

    Сабзи маҳсулотининг минимал нархи Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори» ва Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори»да (1 500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (6 000 сўм) қайд этилди.

    Тухум 5 000 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона)

    Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да сотувда бўлган майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (5 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да қайд этилган (12 000 сўм).

    Гуруч 5 500 сўмдан 18 000 сўмгача (килограмм)

    Гуручнинг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 500 сўмдан) қайд этилган. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

    Ўсимлик ёғи 8 800 сўмдан 15 000 сўмгача (литр)

    Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8 800 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темир йўл деҳқон бозори» ва «Дамариқ деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 15 000 сўм) кузатилди.

    Шакар 5 800 сўмдан 7 000 сўмгача (килограмм)

    Шакарнинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 800 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (7 000 сўм) кузатилди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон аҳолиси орасида гўшт истеъмоли кескин камайгани маълум бўлди
    • Гўшт истеъмол қилиш умрни қисқартириши маълум бўлди

    27.08.2020, 15:59   Изоҳ (0)   13657
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиядан яна 927 ўзбекистонлик поездда Наманганга олиб келинди

    27.08.2020, 15:34

    Марғилонда Cobalt ва Spark иштирокидаги ЙТҲда 22 ёшли икки йигит ҳалок бўлди

    27.08.2020, 15:16

    Тошкентдаги ўнлаб автобус йўналишлари вақтинча ўзгарди

    27.08.2020, 15:10

    Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси россиялик блогер Илья Варламовнинг видеоси юзасидан баёнот берди

    27.08.2020, 14:57

    Самарқандда тўйдан юк ортиб чиққан «ЗИЛ» ҳайдовчиси шу тўйдан чиққан маст кишини босиб кетди

    27.08.2020, 14:36

    Фото: Жиззахда қопқонга тушган айиқ қутқарилди

    27.08.2020, 14:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ”Франция президенти ўзига тобут тайёрлаб қўйгани маъқул” — исроиллик раввин

    Дунё | 10 август, 18:55

    Саудия Арабистони “Ҳизбуллоҳ” омборини кўздан кечириш вақти портлаб кетган Ливан ҳарбийларига ҳамдардлик билдирди

    Дунё | 10 август, 18:40

    Хитой амалдорлар учун йиғилиш ва ҳисоботларга қатъий чеклов киритди

    Дунё | 10 август, 18:15

    Зеленский Қозоғистон президентига қўнғироқ қилди

    Дунё | 10 август, 17:45

    Тошкентда қурилиш ишлари электр энергияга талабни олдиндан инобатга олиб амалга оширилади

    Ўзбекистон | 10 август, 17:10

    Санкциялар Россия авиациясини фалажлади: бир йилда фақат битта самолёт ишлаб чиқарилган

    Дунё | 10 август, 16:40

    “Тоғлик куёв” фильми орқали танилган актор ва каскадёр Йўлчи Ортиқов 51 ёшида вафот этди

    Маданият | 10 август, 16:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.