Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғонанинг Марғилон шаҳрида Cobalt ва Spark иштирокидаги мудҳиш ЙТҲда 22 ёшли икки йигит вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Воқеа 26 август куни соат соат 01:00 ларда Марғилон шаҳридаги Хиёбон кўчасидан ўтган кўприк устида содир бўлган.

22 ёшли ҳайдовчи А.Р. Cobalt тезлигини меъёридан оширган ҳолда ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг хавфли бурилиш жойида бошқарувни йўқотган ва ажратиб турувчи бордюр устидан ҳаракатланиб ўтиб, қаршисидан келаётган 34 ёшли ҳайдовчи Ш.А. бошқарувидаги Spark билан тўқнашган.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси А.Р. воқеа жойида, унинг 22 ёшли йўловчиси М.Ғ. шифохонада вафот этган. Spark ҳайдовчиси Ш.А., йўловчилари 46 ёшли Х.М. ва 30 ёшли А.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан 26 август куни Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Навоийда Nexia ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида даҳшатли ЙТҲ содир бўлгани, Сирдарёда Coca-Cola олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетгани, Қамчиқ довонида Isuzu юк машинасининг ёниб кетиши оқибатида икки киши, Жиззахда автобуснинг юк машинасига урилиши натижасида 2 киши ҳалок бўлгани хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Китоб
“Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида
Дунё
Юзга тушган чандиқ, қулдорларга қарши кураш ва театрда отиб кетилган президент — Линкольн. Халқ орасида энг машҳур АҚШ президенти тақдири
Кино
“Ёнарқўнғизлар қабри”, “Юрак шивири”, “Мушукнинг қайтиши”  — Япон режиссёрларининг энг яхши анимелари