Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисмини реконструкция қилиш ишлари доирасида 23 августдан 1 сентябргача қадар ушбу оралиқда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан Аҳмад Дониш кўчаси ва Аҳмад Дониш—Янги шаҳар, Аҳмад Дониш—Юнус ота кўчалари кесишган чорраҳалар орқали ҳаракатланувчи 17 та автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилган. Унга кўра (автобус саройларига бириктирилган йўналишлар бўйича):
- 5-сонли йўналиш ҳаракати Янги Юнусобод кўчасидан Юнус ота кўчаси, «Хўрозча» («Петушок») бекати, Юнус ота, Деҳқонобод, ТҲАЙ кўчалари, Уч қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ, Аҳмад Дониш кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;
- 25-сонли йўналишнинг Юнусобод 9-даҳаси томон ҳаракати Янги шаҳар кўчасидан, Ўлкаобод 3-тор, Элнур, Амир Темур шоҳ, Рихсилий кўчалари орқали, «ТошГРЭС» қўрғони томон ҳаракати Рихсилий кўчасидан Амир Темур шоҳ, Ўлкаобод, Ўлкаобод 3-тор, Янги шаҳар кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди;
- 60-сонли йўналиш ҳаракати Оқтепа кўчасидан Юнус ота кўчаси, «Хўрозча» («Петушок») бекати, Юнус ота, Деҳқонобод, ТҲАЙ кўчалари, Уч қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;
- 72-сонли йўналиш ҳаракати Юнусобод 12-даҳаси бекатидан Аҳмад Дониш, ТҲАЙ кўчалари, Уч қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;
- 82-сонли йўналишнинг Ибн Сино 2-мавзеси томон ҳаракати Юнус ота кўчаси, «Хўрозча» («Петушок») бекати, Юнус ота, Деҳқонобод, ТҲАЙ кўчалари, Уч қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ, А.Дониш кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда, Юнусобод 17-даҳаси томон ҳаракати А.Дониш кўчасидан Юнусобод бозори бекати, А.Темур, Чинобод, Янги шаҳар, Янги Юнусобод кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;
- 83-сонли йўналишнинг Юнусобод 6-даҳаси томон ҳаракати Янги Юнусобод кўчасидан Янги шаҳар, Чинобод, Амир Темур кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;
- 91-сонли йўналиш ҳаракати Н.Ибрагимов кўчасидан Юнус ота кўчаси, «Хўрозча» («Петушок») бекати, Юнус ота, Деҳқонобод, ТҲАЙ кўчалари, Уч қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;
- 95-сонли йўналиш ҳаракати Н.Ибрагимов кўчасидан Юнус ота, Янги Юнусобод, Янги шаҳар, Чинобод, Амир Темур шоҳ кўчалари, Юнусобод бозори, Амир Темур шоҳ Осиё кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;
- 96-сонли йўналишнинг Юнусобод 9-даҳаси томон ҳаракати Деҳқонобод кўчасидан Юнус ота кўчаси, «Хўрозча» («Петушок») бекати, Юнус ота, Янги Юнусобод, Ўлкаобод 3-тор, Элнур, Амир Темур шоҳ кўчалари орқали, Истиқлол кўчаси томон ҳаракати Рихсилий кўчасидан Амир Темур шоҳ, Чинобод, Янги шаҳар, Янги Юнусобод, Юнус ота кўчалари, «Хўрозча» («Петушок») бекати, Юнус ота, Деҳқонобод, ТҲАЙ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди;
- 119-сонли йўналиш ҳаракати Янги шаҳар кўчаси орқали 5-болалар шифохонаси бекатида қисқартирилди;
- 140-сонли йўналиш ҳаракати Юнусобод 12-даҳаси бекатидан Аҳмад Дониш, ТҲАЙ кўчалари, Уч қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;
- 149-сонли йўналиш ҳаракати ТҲАЙдан Уч қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ кўчаси, Юнусобод бозори, Амир Темур шоҳ, Рихсилий кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;
- 198-сонли йўналишнинг 7-шаҳар шифохонаси томон ҳаракати Янги шаҳар кўчасидан, Ўлкаобод 3-тор, Элнур, Амир Темур шоҳ (Юнусобод бозоригача ҳаракатланмаган ҳолда), Шаҳристон кўчалари орқали, Жисмоний тарбия институти томон ҳаракати Шаҳристон, Амир Темур шоҳ, Ўлкаобод, Ўлкаобод 3-тор, Янги шаҳар кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди;
- 36-сонли йўналишнинг «Зенит» заводи томон ҳаракати Янги Юнусобод кўчасидан Ўлкаобод 3-тор, Элнур, Амир Темур шоҳ, Рихсилий кўчалари орқали, ТТЗ мавзеси томон ҳаракати Рихсилий, Амир Темур шоҳ, Ўлкаобод, Ўлкаобод 3-тор, Янги Юнусобод кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди;
- 52-сонли йўналиш ҳаракати ушбу йўналишда хизмат кўрсатувчи хусусий корхонанинг ташаббуси билан техник-иқтисодий шароитлар туфайли вақтинчалик тўхтатилди.
- 152-сонли йўналишнинг Юнусобод 19-даҳаси томон ҳаракати Боғишамол, Амир Темур шоҳ (Юнусобод бозоригача ҳаракатланмаган ҳолда), Ўлкаобод, Ўлкаобод 3-тор, Янги Юнусобод кўчалари орқали, Янгиобод мавзеси томон ҳаракати Янги Юнусобод кўчасидан, Ўлкаобод 3-тор, Элнур, Амир Темур шоҳ кўчалари, Юнусобод бозори, Амир Темур шоҳ, Боғишамол кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди;
- 190-сонли йўналишнинг Юнусобод 19-даҳаси томон ҳаракати Амир Темур шоҳ кўчаси, Уч қаҳрамон айланма йўли, ТҲАЙ, Янги Юнусобод кўчалари орқали, Саодат савдо маркази томон ҳаракати Янги Юнусобод кўчасидан Юнус ота кўчаси, «Хўрозча» («Петушок») бекати, Юнус ота, Деҳқонобод, ТҲАЙ кўчалари, Уч қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди.
Шунингдек, Ўлкаобод ва Чинобод кўчаларида куннинг турли вақтларида турли миқдордаги автотранспорт тирбандликлари юзага келаётганлигини инобатга олиб, йўловчилар ташишдаги узилишларнинг олдини олиш мақсадида ушбу кўчалар орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишлари ҳаракатига қисман ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Бундан ташқари, Янги Қўйлиқ кўчаси орқали ҳаракатланувчи 2 та автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилган.
Тошкент шаҳридаги Фарғона йўли кўчасини реконструкция қилиш ишлари доирасида автотранспорт воситаларининг Янги Қўйлиқ кўчасидан Фарғона йўли кўчасига ҳаракатланиши вақтинчалик чекланган.
Шу муносабат билан йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, таъмирлаш ишлари якунига етказилгунга қадар 25 августдан бошлаб 37-сонли «Маҳаллий Аэропорт-3—Тошкент МУМ» ва 55-сонли «Тошкент қувур заводи—Истиқлол кўчаси» автобус йўналишларининг шаҳар маркази томон ҳаракати Янги Қўйлиқ кўчасидаги «2-оилавий поликлиника» бекатидан сўнг Файзиобод 9-тор, Файзиобод, Файзиобод 4-тор, Бешкент, Оқбилол 4-тор, Оқбилол кўчалари, Фарғона бозори кўприк ости йўли, Фарғона йўли—Жарқўрғон кўчалари чорраҳаси, Фарғона бозори кўприк йўли ва Фарғона йўли кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишларини давом эттирган ҳолда вақтинчалик ўзгартирилган.
Аввалроқ Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Усмон Носир 2-тор кўчаси билан кесишган қисмида янги кўприк йўлини қуриш ишлари доирасида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ушбу чорраҳа 27 августдан бошлаб бир ой муддатга автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилгани тўғрисида хабар берилганди.
«Тошшаҳартрансхизмати»нинг ёзишича, мазкур чорраҳа орқали ҳаракатланувчи 32, 62, 70-сонли йўналишлар ҳаракати Жанубий вокзал, Шота Руставели, Усмон Носир 2-тор, Қушбеги мавзесидаги маҳаллий йўл, Қушбеги, КҲАЙ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда вақтинчалик ўзгартирилади.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Тошкент метросининг «Юнусобод» йўлидаги 2 та янги бекат қуриб битказилган эди. Метронинг янги йўналишлари Аҳмад Дониш кўчасидан ўтган. Кўчани таъмирлаш ишлари метро йўналишлари якунланганидан сўнг бошланган. Қурилиш ишлари уч босқичда амалга оширилиб, илк жараён сентябрь ойида якунланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)