Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация 28—29 август кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф дастурида ҳукумат, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Қайд этилишича, бўлажак музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, алоқа ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)