• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мода

    Енгсиз блузка, тор кўйлак. Қандай кийимлар қоматни хунук кўрсатади?

    Иш ёки ўқишга кетишдан аввал кўзгуга разм ташлаганда либосдан кўнглимиз тўлдими ёки йўқ, шунга қараб кийинамиз. Лекин қомат қанчалик мукаммал бўлмасин баъзи кийим-кечаклар ва эътибор берилмайдиган жиҳатлар тўлача ва паст бўйли ҳамда дидсиз кўринишга сабабчи бўлади. Бу кабилардан қочиш учун қандай кийимларни гардеробдан чиқариб ташлаш керак? Стилист Юлия Мореходова ушбу саволга жавоб беради.

    Белдан пастда турадиган тор бичимли шим

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Скинни, яъни тор шим озғинроқ кўрсатади деган тушунча ҳар доим ҳам ўзини оқлайвермайди. Масалан, калта кенг свитер билан скинни шим кийилса, қомат чупа-чупсга ўхшаб қолади. Тор шим билан ёпишиб турадиган трикотаж кофта ҳам совуқ ўтказмайдиган ички кийимдек кўриниши мумкин. Ушбу моделни белдан паст турадиганини олиш эса умуман тавсия қилинмайди, чунки қомат одатдагидан гавдалироқ, оёқлар калтароқ, тананинг тос қисми ва сонлар кенг, тиззадан пастки қисм эса номутаносиб ингичка равишда кўринади. Скинни кийишни истаганларга кенг ва узунроқ кардиган ёки пиджак билан мослаш тавсия қилинади. Свитер ёки блузка тор бўлмаслиги керак, ана шундагина аёлларга хос жозиба ва нозиклик акс этиши мумкин.

    Енгсиз блузка

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Енги йўқ блузка кийганда қўлнинг юқоридаги тўла қисми ва елкалар эътиборни тортади. Агар қўлингизни юқори қисми тўлача бўлса, бундай кийиниш янада кўзга ташланишга сабаб бўлади. Қолаверса бундай модель, образни юзаки кўринишига сабабчи бўлади. Шу боис енгсиз модель ўрнига калта бўлса ҳам енги бор вариантни танлаш, классик енгли кофтани бўлса тирсаккача ¾ қилиб қайириш ё бўлмаса фонар енгли романтик моделга эътибор қаратиш тавсия қилинади.

    Юпқа трикотаж кўйлак

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Кўйлак, жемфер, кардиган — қандай кийим-кечак бўлишидан қатъи назар, трикотажнинг юпқаси дидсизликдан дарак берибгина қолмай, қоматдаги камчиликларга эътибор қаратади. Бундай либосни ўзини киймаслик, кийганда ҳам жинси куртка, кардиган ёки пиджак ичидан мослаш керак. Бу орқали сиз бир ўқ билан икки қуённи урган бўласиз — кийинишингиз замонавий ва қизиқарли бўлади, қоматингиздаги камчиликлар эса устки кийим ичига яшириниб, кўзга ташланмайди.

    Горизонтал йўл-йўл принтли шим

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Бундай моделлар камдан кам бўлса ҳам баъзи брендларнинг ёзги коллекцияларида учраб туради. Гап шундаки, йўл-йўл вертикал эмас, горизонтал қилиб туширилган принт қоматни, хусусан, белдан пастки қисмни кенг ва тўла қилиб кўрсатади. Бундай моделдаги шимларни елкаси тос суягидан кенг бўлган аёл-қизлар кийиши ва бу орқали қоматни пропорсионал кўринишига эришиши мумкин. Бошқа қомат эгаларига эса ўзларидаги камчиликларни инобатга олган ҳолда либос танлаш ва мода экан деб ҳар нарсани харид қилавермаслик тавсия қилинади.

    Ботильонлар

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Ботильонларни исталган пойабзал дўконида топиш ва турли ранг ва моделдагиларни танлаш мумкин. Лекин харид қилишга шошилмаслик ботильонларнинг калта бичимлиси қомат ва бўйни бошқача кўрсатишини унутмаслик керак. Бундай моделларни кўйлак, юбка ва калта шим билан кийиш орқали оёқларни калта кўринишига сабабчи бўлиш мумкин. Калта ботильонлар билан кийилган юбка тўпиқдан тўрт-беш бармоқ тепада бўлиши ёки танлов миди узунлигидаги плиссировкали либосда тўхташи керак.

    Мавзуга доир:

    • Қоматни ихчам кўрсатишнинг бир неча усуллари
    • Нотўғри танлов: Қоматингизни беўхшов кўрсатадиган 8 нарса
    • Дидсизликни намоён қилувчи кийимлар комбинацияси (фото)

    26.08.2020, 13:48   Изоҳ (0)   30300
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Burberry бренди коронавирусдан ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқарди

    23.08.2020, 16:31

    «Ҳар куни бугун душманингизни учратадигандек кийининг». Мода қироличаси Коко Шанелдан 10 та иқтибос

    20.08.2020, 15:57

    H&M узоқ масофадан қучоқлаш имконини берувчи курткалар ишлаб чиқарди

    19.08.2020, 21:45

    Кузда урфга кирувчи маникюрлар (фото)

    18.08.2020, 18:21

    Кузда ҳар бир аёлнинг гардеробида бўлиши керак бўлган 5 та кийим

    16.08.2020, 10:44

    Мода биринчи навбатда эртакнамо соҳа эканлигини эслатувчи машҳур ливанлик дизайнерлар (фото)

    14.08.2020, 15:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.