19 август мода саноатини тубдан ўзгартириб, унда ёрқин ва беқиёс из қолдирган аёл – Коко Шанелнинг туғилган куни. Унинг мода ва муҳаббат ҳақида айтганлари ҳанузгача долзарблигини йўқотмаган.
- Тенгсиз бўлиш учун доимо ўзгариб туриш керак.
- Ҳамма эркаклар ёш бола эканлигини тушунсангиз — ҳамма нарсани тушунган бўласиз.
- Оригиналликдан эҳтиёт бўлинг – аёллар модасида оригиналлик маскарадга олиб келиши мумкин.
- Моданинг икки мақсади бор: қулайлик ва муҳаббат. У мақсадларига эришгандан сўнг гўзаллик пайдо бўлади.
- Ҳар доим бугун душманга дуч келиб қоладигандек кийининг.
- Вақтни деворга шунчаки уриш билан беҳудага сарфламанг. Ундан кўра деворда эшик ҳосил қилинг.
- Аёллар, таомилга кўра, турмуш ўртоқдан кўра тунги кўйлакни синчиклаб танлайди.
- Ҳақиқий бахт қиммат эмас. Агар бунинг учун юқори нарх тўлаш керак бўлса, у қалбаки.
- Агар кийим кўчада кийилмаса, у мода эмас.
- Чиройли туфли кийган аёл ҳеч қачон хунук бўлмайди.
Изоҳ (0)