• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг ташқи ва ички қарзлари миқдори маълум қилинди

    Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида молия вазири Тимур Ишметов давлат бюджетининг 2020 йил 6 ойлик ижроси юзасидан ҳисобот берди. Унда Ўзбекистоннинг ташқи ва ички қарзлари ҳақида ҳам маълумот берилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳисоботда келтирилишича, 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон ҳукумати номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз маблағлари қолдиғи 19,6 миллиард доллар эквивалентини ташкил этган. Хусусан, давлат ташқи қарзи 17,3 миллиард долларга етган. Давлат ички қарзи эса 2020 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 0,3 миллиард долларга ошиб, 2,3 миллиард долларни ташкил этган.

    Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ҳамда Инқирозга қарши курашиш жамғармасини молиялаштириш учун 2020 йилнинг ўтган 6 ойида 1 миллион доллардан ортиқ маблағлар жалб қилинди. Жаҳон банки томонидан Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (2-транш) юзасидан қўшимча молиялаштириш сифатида 200 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредит 30 йил муддатга ажратилди.

    Мазкур кредитнинг фоиз тўловлари йилда икки марта (15 июнь ва 15 декабрь) амалга оширилиб, 2020 йилда 2,1 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда. Асосий қарз тўловлари имтиёзли давр тугагандан кейин 2025 йилдан кредитнинг асосий қисмини сўндириш бошланади ҳамда ҳар йили 8 миллион долларни ташкил этади.

    Халқаро валюта жамғармаси томонидан республика иқтисодиётига коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида 375 миллион доллар эквивалентида кредит маблағлари ажратилди. Имтиёзли кредитлар ўз ичига 10 йил муддатга (шундан, 5 йил имтиёзли давр) 125 миллион доллар эквивалентига тенг фоизсиз тезкор кредитлаш линияси ва 5 йил муддатга (шундан 3 йил имтиёзли давр) 250 миллион доллар эквиваленти 1,05 фоиз ўзгарувчан ставкадаги тезкор молиялаштириш инструментини олади. 10 йиллик кредит бўйича фоиз тўловлари амалга оширилмайди. Асосий қарз тўловлари йилда икки марта имтиёзли давр тугагандан кейин, 2025 йилдан сўндириш бошланади ҳамда йиллик 18,4 миллион СДР ёки 25,6 миллион долларни ташкил этади.

    Осиё тараққиёт банки томонидан 500 миллион доллар миқдоридаги бюджетни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредит 15 йилга (шундан, 3 йил имтиёзли) ўзгарувчан ставкада ажратилди. Бугунги кунда жами ўртача йиллик фоиз ставкаси -0,9 фоизни ташкил этмоқда. Ушбу кредитнинг фоиз тўловлари йилда икки марта (15 апрель ва 15 октябрь) амалга оширилиб, 2020 йилда 1,2 миллион долларни (2020 йилда тўлов бир марта бўлиши ҳисобига) ташкил этиши кутилмоқда. Асосий қарз тўловлари имтиёзли давр тугагандан кейин, 2023 йилдан бошланади ҳамда ҳар йили 41,7 миллион долларни ташкил этади.

    Эслатиб ўтамиз, давлат ташқи қарзи 2020 йил 1 январь ҳолати бўйича 15,6 миллиард долларни ташкил қилганди. Ўзбекистон ҳукумати номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 18,2 миллиард доллар ёки ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га нисбатан 31,3 фоизни ташкил этган.

    Аввалроқ Ўзбекистон пандемия вақтида Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Халқаро валюта жамғармасидан коронавирусга қарши курашиш учун 1 миллиард доллардан ортиқ кредит олган.

    26.08.2020, 21:40   Изоҳ (0)   52836
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент давлат стоматология институтига янги ректор тайинланди

    26.08.2020, 21:08

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволашда жалб қилинган 72 мингдан ортиқ ходимга 241,3 млрд сўм қўшимча рағбатлантириш тўланди

    26.08.2020, 20:56

    Тошкент шаҳридаги 2 та автобус йўналиши ҳаракатига вақтинчалик ўзгартириш киритилди

    26.08.2020, 20:32

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 27 август куни яна ёмғир ёғиши кутилмоқда

    26.08.2020, 20:26

    Ўзбекистондаги барча мактабларнинг ходимлари 1 октябргача гриппга қарши эмланади

    26.08.2020, 20:13

    Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган 810 мингдан ортиқ болага 500 минг сўмлик ёрдам пули берилади

    26.08.2020, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.