АҚШ президенти Дональд Трамп ёзги таътилни бир нечта голф майдонларига эга Шотландияда ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Telegraph хабар берди.

Трампнинг таътили июль ойи охирига режалаштирилган. У 25–29 июль кунлар Шотландияга ташриф буюриши ва учта голф майдонини кўздан кечириши кутилмоқда. Бундан ташқари президент сафари чоғида қирол Чарльз III билан учрашишни режалаштирмаган. Уларнинг учрашуви сентябрь ойида Трампнинг Лондонга расмий ташрифи чоғида бўлиб ўтади.
Бироқ АҚШ президенти Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан норасмий учрашув ўтказади. Асосий мавзу икки давлат ўртасидаги савдо келишуви бўлади.
Трампнинг таътили шу ҳафта бошланади. Дастлаб АҚШ раҳбари 2014 йилдан бери эгалик қилиб келаётган Trump Turnberry голф майдонига, шунингдек, Trump International объектларига боради, дейилади хабарда.
Маълумот учун, АҚШ вице-президенти Жей Ди Венс ҳам ёзги таътилини Буюк Британияда ўтказади. Венс рафиқаси ва уч фарзанди билан август ўрталарида Лондонга келади. Шундан сўнг улар жануби-ғарбий Англиядаги Котсуолдс ҳудудидагини коттежни ижарага олиб, бир неча кун дам олишни режалаштирмоқда. Кейин эса оила Шотландияга йўл олади.
Изоҳ (0)