«Манчестер Юнайтед» сардори Ҳарри Магуайр Греция суди томонидан 21 ой-у 10 кун муддатга шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Футболчи тажовузкорлик, ҳақорат, полиция ходимига ҳужум қилиш ва пора таклиф қилиш бандлари бўйича айбдор деб топилган.
Магуайрнинг ўзи бу айбловларни инкор этди ва апелляция беришини маълум қилди.
«Мен бу масалада айбсиз эканимга ҳозир ҳам ишонаман. Бу вазиятда жабрдийда — мен, оилам ва дўстларим», — дейди Магуайр.
Бу ишлардан кейин Англия терма жамоаси бош мураббий Ҳарри Саутгейт ҳимоячини Миллатлар Лигаси доирасидаги ўйинлар учун чақирилган ўйинчилар рўйхатидан чиқарди.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи Грециянинг Миконос оролида жанжалга аралашиб қолгани ва кейинчалик полиция ходимига қўл кўтаргани учун учун ҳибсга олинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)