«Барселона» собиқ президенти Жоан Гаспар Лионель Мессининг каталонлар сафини тарк этишни истаётгани борасидаги хабарлар ҳақида фикр билдирди.
Месси кета олмайди. У 2021 йилда кетади. Мен шартномани кўрганман ва у ерда ҳаммаси аниқ. Бандни фаоллаштириш муддати июнь ойида тугаган, уни ортга қайтариб бўлмайди. Бу ерда клуб қарор қабул қилади, футболчи эмас. Гап пулда ҳам эмас — шартнома бор, бори шу. Мессини жуда яхши кўраман, бироқ «Барселона»ни ундан кўпроқ яхши кўраман. Уни қўлга киритишни истаганлар товон пулини (700 миллион евро) тўлаб қўйсин. Шартномалар уларга амал қилиш учун тузилади.Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона»ни тарк этиш ниятида экани ҳақида клуб раҳбариятига маълум қилди ва июнь ойида муддати тугаганига қарамай шартномани бирёқлама бекор қилишни хоҳламоқда. Ўз навбатида «Барселона» бунинг иложи йўқлигини маълум қилган.Тушунаман, атрофидагилар Лионелга босим ўтказмоқда, шу сабаб у кетишни истаяпти. Аммо мен президент бўлганимда уни бир евро камига ҳам сотмасдим. Агар Месси товон пулида кўрсатилган миқдордан камроқ пул эвазига кетса, бу 2:8 ҳисобидан ҳам шармандалироқ ҳолат бўлади. Уни 699 миллион еврога сотгандан кўра, келаси йили текинга қўйиб юборишни маъқул кўрардим.
Жоан Гаспар, «Барселона» собиқ президенти
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)