• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Месси ва Роналду эраси тугамоқда. Чемпионлар Лигаси якунлари ҳақида

    Коронавирус пандемияси туфайли 2019/20 йилги Евромавсум мавсум катта қийинчиликлар билан бўлса-да, амал-тақал қилиб ниҳоясига етказилди. Бироқ у самарадорлик, жозиба ва сенсациялар борасида қолганларидан яхши бўлса бўлдики, лекин асло қолишмади. Қуйида шу ҳақида батафсил.

    Мавсумнинг энг яхши тўпурарлари

    1. Роберт Левандовски, «Бавария» (15 та гол, 10 ўйин)

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    Чемпионлар Лигасининг ушбу мавсумида польшалик форвардга тенглашишнинг имкони бўлмади. Финалгача бўлган ўйинларда Роберт ҳар бир ўйинда гол урди. ПСЖга қарши ўйинда Левандовски гол ура олмаган бўлса ҳам, мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлди. Шубҳасиз, у Мюнхен клубининг ютуғида асосий ролни ўйнади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2. Эрлинг Ҳоланд «Зальцбург», «Боруссия Дортмунд» (10 та гол, 8 ўйин)

    Тан олиш лозим, бир йил аввал ушбу номнинг Чемпионлар Лигаси тўпурарлар рўйхатининг юқори қисмида бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Норвегиялик ёш иқтидор эгаси гуруҳ босқичида («Зальцбург» сафида) 8 та гол уришга эришганди ва бутун дунё эътиборини ўзига қаратганди. «Боруссия»га ўтгач эса иккита учрашув ўтказиб, яна икки марта ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бу эндигина 20 ёшга тўлган футболчи учун шунчаки ақл бовар қилмас натижа!

    3. Серж Гнабри, «Бавария» (9 та гол, 10 ўйин)

    Ҳа, Серж Левандовскининг соясида қолди, аммо у биринчи планга чиққан маҳал битта гол билан чекланмасди. Айниқса, Гнабри инглиз клубларини умуман аямади (у «Тоттенҳэм»га 4 та, «Челси»га 2 та гол урди). Бундан ташқари, германиялик футболчи «Лион» дарвозасини ҳам икки марта ишғол қилди. Фақатгина «Барселона» унга қарши «муносиб» ҳимоялана олди — 1 та гол.

    Мавсумнинг энг яхши ассистентлари

    1. Анхель ди Мария, ПСЖ (6 та ассист, 9 ўйин)

    Ди Мария унга гол уришдан кўра, пас бериш кўпроқ ёқишини олдин ҳам бир неча маротаба исботлаган. Чемпионлар Лигасининг ушбу мавсумида ҳам ушбу сўзлар ўз тасдиғини топди — 9 та ўйин 6 та голли узатма. Таъкидлаш жоиз, Анхель шуларнинг тенг ярмини битта ўйинда амалга оширди. «Брюгге»га қарши ўйинда ди Мария икки марта Мбаппега, бир марта эса Икардига ассистентлик қилди.

    2. Килиан Мбаппе, ПСЖ (5 та ассист, 10 ўйин)

    Роберт Левандовски, «Бавария» (5 та ассист, 10 ўйин)

    Чемпионлар Лигаси финалида Мбаппе ва Левандовски мусобақанинг энг яхши ассистенти соврини учун ҳам кураш олиб борди, аммо ҳар иккала футболчининг ҳимоядаги жамоадошлари ишончли ҳаракат қилди, шу боис ҳужумчилар рейтингда учинчи ўрин билан кифояланди. Футболчилар бу натижага турлича йўл билан эришди. Мбаппе бутун мусобақа давомида паслар бериб келган бўлса, Левандовски барча узатмаларини фақат плей-офф босқичларида амалга оширди.

    Мавсумнинг энг кўп «қуруқ» ўйин ўтказган дарвозабонлари

    1. Мануэль Нойер, «Бавария» (6 та «қуруқ», 11 ўйин)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Агар сиз Чемпионлар Лигаси финалида ухлаб қолмаган бўлсангиз, Нойернинг биринчи ўринда эканидан ажабланмайсиз. Аммо, финалсиз ҳам 34 ёшли дарвозабон ҳамон юқори формада эканлигини исботлаб бўлганди. Июль ойида Нойер ўзини энг яхши дарвозабон деб атаганди, унинг статистикасига назар ташланар экан, у билан баҳслашиш шунчаки мантиқсизлик экани аён бўлади.

    2. Кейлор Навас, ПСЖ (5 та «қуруқ», 9 ўйин)

    «Реал»га керак бўлмай қолгач, Кейлор Парижга келиб қадр топди ва ҳали ҳам юқори даражада ўйнай олишини исботлади. «Қуруқ» дарвозабонлар учлигида у энг кам гол ўтказиб юборди — бор-йўғи 6 та.

    3. Ян Облак, «Атлетико» (4 «қуруқ», 9 ўйин)

    Ян Облак ҳеч қандай муаммоларсиз юқори ўринлар учун рақобатлашиши мумкин эди, аммо жамоадошлари унга панд бериб қўйди. Ушбу мавсумда «Атлетико» жуда суст ҳаракат қилди ва чорак финал босқичида ўз иштирокини якунлашга мажбур бўлди. Агар Мадридликларнинг ҳимояси илгаригидек бўлганида эди, дарвозабон ажойиб натижаларга эришган бўларди.

    Мавсумнинг асосий кашфиётлари

    1. Эрлинг Ҳоланд, «Боруссия Дортмунд»

    Албатта, турнирнинг асосий кашфиёти – Эрлинг Ҳоланд. Норвегиялик футболчининг ақл бовар қилмас ўсишини унинг трансфер нархида ҳам кўриш мумкин. 2019 йилнинг июнь ойида унинг нарх ёрлиғи атиги 5 миллион еврони ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг апрелига келиб, унинг товон пули 72 миллион еврони ташкил этди. Натижада Эрлинг 21 ёшгача бўлган энг қиммат футболчига айланди.

    2. Алфонсо Дэвис, «Бавария»

    Канадалик ҳимоячи учун Чемпионлар Лигасидаги дебют мавсум ниҳоятда муваффақиятли ўтди. Ушбу мусобақада у 4 та ассисти ва ажойиб тезлиги билан ёдда қолди. Ҳатто Германия футболчилари иттифоқи Дэвисни Бундеслигада мавсумнинг энг яхши кашфиёти деб топди. «Бавария» мухлислари эса уни жамоанинг май ойидаги энг яхши ўйинчиси деб эътироф этишди.

    3. Йосип Иличич, «Аталанта»

    Олдинги икки мавсумдан фарқли ўлароқ Иличич энди ёш йигитча эмас. Ва унинг исми бир неча йиллардан бери мухлисларга яхши таниш. Аммо 2019 йилда у ҳақиқатан ҳам ўзининг энг яхши ўйинларини намоён қилди. Чемпионлар Лигасида словениялик футболчи бешта гол урди, шулардан 4 таси «Валенсия»га қарши ўйинга тўғри келди. Агар у ёзги баҳсларда ҳам ўйнаганида эди, балки «Аталанта» узоқроққа борган бўлармиди.

    Мавсумнинг асосий сенсациялари

    1. «Лейпциг», «Лион» ва «Аталанта»

    Ушбу мавсумда Нагельсманн, Гарсия ва Гасперини жамоалари ажойиб ишларни амалга оширди. «Лейпциг» ва «Лион» «Тоттенҳэм», «Атлетико», «Ювентус» ва «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб,Чемпионлар Лигасининг ярим финалига чиқди. «Аталанта» немис ва француз клубларига қаторига қўшилиши мумкин эди, аммо Гасперини жамоаси чорак финалда ПСЖга мағлуб бўлди. Бироқ шунинг ўзи ҳам бутун дунёни ҳайратга солиш учун етарли бўлди.

    2. «Барселона» – «Бавария» 2:8

    Каталонияликлар ва мюнхенликлар ўртасидаги ўйин бошланишидан олдин, «Бавария» фаворит эди,аммо ким ҳам «Бавария» «Барса» дарвозасига нақ 8 та гол уради деб тахмин қилганди. «Барса» 74 йил ичида биринчи марта битта ўйинда 8 та гол ўтказиб юборди, шунинг учун финал ҳуштаги янграганида кўпчилик нейтрал мухлислар Месси ва унинг жамоасига ачинган бўлиши табиий.

    3. «Бавария»

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Бавария»нинг натижасини сенсация дейиш бироз ғалати, аммо «Бавария»нинг Чемпионлар Лигасидаги ушбу ғалабаси ҳақиқатан ҳам сенсация. Бунинг учун жамоанинг бир неча ой олдин қандай бўлганини эслаш кифоя. Ноябрь ойининг бошида мюнхенликлар Бундеслигада тўртинчи ўринда эди ва ички можаролардан азият чекаётганди. Кейин эса мураббий ўзгарди ва тез орада тўхтатиб бўлмайдиган жамоага айланди. Атиги олти ой ичида. Бу сенсация эмасми?

    Мавсумдан ҳафсаласи пир бўлганлар

    Месси ва Роналду

    Албатта, мавсумни на Месси ва на Роналду учун омадсиз деб бўлмайди. Аммо ўз стандартлари бўйича улар жуда ёмон ўйнади. Биринчидан, уларнинг ҳеч бири 14 йил ичида илк бор Чемпионлар Лигасининг ярим финалига чиқа олмади. Иккинчидан, уларнинг ҳеч қайси бири 13 йил ичида илк марта турнирнинг энг яхши тўпурари бўлмади. Учинчидан, Роналду Чемпионлар Лигаси ўйинларидаги гол+пас статистикаси бўйича (4 гол, 1 та узатма) 2004/2005 йилги мавсумдан буён энг ёмон кўрсаткичини қайд этди, Месси учун эса (3 гол, 4 та голли узатма) бу мавсум 2006/2007 йилги мавсумдан кейин энг ёмони бўлди. Шундай экан, бу икки «ўзга сайёралик»нинг даври тугаган кўринади.

    Коронавирус

    Чемпионлар Лигаси коронавирусдан Европанинг бошқа мусобақаларидан кам зарар кўрмади. Ҳозирда Чемпионлар Лигаси янги форматининг афзалликлари ҳақида кўп гапирилмоқда. Аммо плей-офф ўйинларини ўтказиб юборилгани, трибуналарда ва финал ўйини атрофидаги байрам муҳити йўқотилганини инкор қилиш мушкул.

    Мавсумнинг асосий рекордлари

    1. «Бавария» барча учрашувларда ғалаба қозонди

    Чемпионлар Лигасидаги асосий рекорд, албатта, «Бавария»нинг тарихий натижасидир. Мюнхенликлар «Црвена Звезда», «Тоттенҳэм», «Олимпиакос», «Челси», «Барселона», «Лион» ва ПСЖ билан бўлган барча ўйинларида ғалаба қозонди. Тўғри, немислар эпидемия туфайли чемпион бўлиш йўлида иккита кам ўйин ўтказди,аммо бу уларнинг ютуқларига заррача ҳам шубҳа уйғотмайди.

    2. «Бавария» битта плей-офф ўйинида 8 та гол урди

    «Бавария» «Барселона»га қарши ўйинда тарихий натижа қайд этди. Бунгача ҳеч бир клуб плей-оффнинг бир ўйинида 8 та гол урмаганди. Очиғи, яқин вақт ичида кимдир бу рекордни янгилашига ишониш қийин.

    3. Левандовскининг покери ва Неймарнинг алдаб ўтишлари

    Бу икки рекорддан бирини танлаш мураккаб, шу туфайли бу қатордан икки футболчининг жой олиши адолатдан бўларди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам ўзи яхши бажарадиган ишни аъло даражада уддалади. «Црвена Звезда» дарвозасига 15 дақиқа ичида 4 гол урган Левандовски мусобақа тарихидаги энг тезкор покерни расмийлаштирган бўлса, Неймар «Аталанта»га (чорак финал) қарши ўйинда рақиб футболчиларини 16 марта алдаб ўтиб, Чемпионлар Лигаси рекордини ўрнатди. Шунчаки фантастика!

    Мавзуга доир: Эслаб қолинг, бу каби Чемпионлар Лигаси бошқа бўлмайди. Карантинли футбол ҳақида

    26.08.2020, 09:16   Изоҳ (0)   25251
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона» собиқ президенти: «Мессини 700 млн евродан камига сотиш 2:8 ҳисобидан ҳам шармандалироқ иш бўлади»

    26.08.2020, 08:53

    Расман: Лионель Месси «Барселона»ни тарк этишга қарор қилганини маълум қилди. Бартомеу фавқулодда йиғилиш чақирди

    25.08.2020, 23:41

    Рауль қўл остидаги «Реал» U-19 жамоаси ёшлар ўртасидаги Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди

    25.08.2020, 23:17

    Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

    25.08.2020, 22:00

    Суперлига. «Металлург» сўнгги дақиқаларда 2 та гол уриб ғалабани илиб кетди, «Навбаҳор» ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўя олмади

    25.08.2020, 21:06

    Англия терма жамоаси Исландия ва Данияга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди

    25.08.2020, 20:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.