Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Бенфика» ва «Реал» жамоалари 25 август, сешанба куни ўзаро баҳс юритди.
Биринчи бўлимда мадридликлар иккита тўп киритган ҳолда таймни ўз фойдасига ҳал қилди. 26-дақиқада Пабло Родригес ҳисобни очган бўлса, танаффус арафасида Энрике Жоку ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Иккинчи бўлимда португаллар Гонсалу Рамушнинг иккита голи билан жавоб берди. Шунингдек, «Реал» сафида Мигел Гутьеррес учинчи голни урди. «Бенфика» ёшлари 68-дақиқада ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, бироқ Тиаго Дантас пенальтини голга айлантира олмади.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва Рауль Гонсалес бошчилигидаги жамоа ёшлар ўртасидаги Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиқди.
Ёшлар ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигаси
Финал баҳси
«Бенфика» U-19 — «Реал» U-19 2:3
Голлар: 0:1 – 25 Делгадо, 0:2 – 45, автогол Энрике Жоку, 1:2 – 49 Гонсалу Рамуш, 1:3 – 50 Мигел Гутьеррес, 2:3 – 57 Гонсалу Рамуш.«Бенфика» U-19: Кокубо, Жоау Феррейра, Томаш Араужу (Мартим Нету, 90), Родригес, Филипе Круш (Бриту, 46), Энрике Жоку (Камара, 46), Данташ, Гонсалу Рамуш, Эмбало (Луиш Лопеш, 63), Тиагу Араужу, Энрике Араужу.
«Реал» U-19: Луис Лопес, Сантос, Мигел Гутеррес (Каррильо, 66), Виктор Чуст, Рамон, Дотор (Субела, 73), Марвин (Синтес, 65), Аррибас, Антонио Бланко, Моранте (Петер, 73), Делгадо (Хорди, 30).
Огоҳлантиришлар: Рамон (22), Антонио Бланко (45), Эмбало (62), Кокубо (75), Аррибас (76), Бриту (88), Каррило (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)