ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар Лигаси финалидан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйиндан (0:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Биз боримизни бердик ва уни майдонда қолдирдик. Финалда айнан шундай ўйинни кутгандик.Қайд этиш жоиз, ПСЖ ўз тарихида илк марта Чемпионлар Лигаси финалига чиққанди.Биз натижани назорат қила олмаймиз. Ушбу ўйинда биринчи гол ҳаммасини ҳал қилиши мумкинлиги ҳақида ўйлагандим. Шундай ҳам бўлди. Икки кучли жамоа ўртасидаги ўйинни битта гол ҳал қилди. Мен сўнгги ўйинларимиздан фахрланаман. Ҳа, мағлубиятдан қайғудаман, лекин ҳаддан зиёд эмас.
Бизга фақат биринчи гол етишмади, холос. Бизда имконият бўлди, лекин улар биринчи голни урди. Ишонаманки, агар биринчи голни биз урганимизда худди шу ҳисобда (1:0) ғалаба қозонган бўлардик. Биз етарлича совуққон бўлолмадик. Мбаппе ва Неймарнинг доим гол уришини истаймиз, лекин буни талаб қилиш нотўғри.
Томас Тухель, ПСЖ бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)