Лас-Вегасда 23 август, якшанба куни UFC on ESPN 15 мусобақаси бўлиб ўтди. Унинг асосий жанги 33 ёшли Педро Муньос ва 38 ёшли Фрэнки Эдгар ўртасида кечди.
UFC асосчиси Майкл Керроллнинг маълум қилишича, Фрэнки Эдгар (135) — Педро Муньос (166) жангида умумий миқдорда 301 та аҳамиятга эга бўлган зарба йўлланган. Бу эса ўта енгил вазн тоифасининг рекорди ҳисобланади.
Аввалги рекорд UFC 238 мусобақасида ўтган Педро Муньос (105) ва Алжамейн Стерлинг (174) ўртасидаги жангда кузатилганди — 279 зарба.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жангда Фрэнки Эдгар очколар ҳисобида (48-47, 46-49, 48-47) ғалабани қўлга киритди.
Изоҳ (0)