УЕФА Чемпионлар Лигаси финал учрашувидан сўнг ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарларни эълон қилди.
Унга кўра рўйхатдан одатдагидек тўрт нафар футболчи ўрин олган.
Булар: ПСЖ ҳимоячиси Маркиньос 4 та марта рақиб ҳужумини бартараф этган, узатмаларининг 81 фоизи аниқ. Шунингдек, «Бавария» футболчилари Кингсли Коман (1 та гол), Мануэль Нойер (3 та сейвни амалга оширган) ва Тиаго Алькантара (пасларининг 92% аниқ).
Овоз бериш жараёнлари УЕФА сайтида давом этмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)