«Бавария» Европа Чемпионлар Лигаси финалида ПСЖни таслим этди (1:0) ва мусобақа бош совринига эга чиқди.
Бу немислар устози Ханс-Дитер Флик учун «Бавария» бошқарувидаги 3-соврин бўлди.
«Бавария» Флик қўл остида барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказди. Шу тариқа мураббий ҳар 12 ўйинда бир марта совринга эга чиқмоқда.
55 ёшли мутахассис Нико Ковачнинг истеъфосидан кейин, ноябрда жамоани қабул қилиб олди. Шундай кейин «Бавария» ўзи иштирок этган барча мусобақа совринларини ютиб олди ва тарихдаги иккинчи треблни қайд этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)