Интернетда Тошкентдаги «Чорсу бозори» яқинида жойлашган «Жар» спорт мажмуаси ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалди. Уларда кўп қаватли бино ичидан туриб олинган тасвирда мажмуа ҳудудидан қора тутун кўтарилаётгани акс этган.
Хабарларга кўра, ёнғин «Жар» спорт мажмуаси ичидаги чойхонада содир бўлган. Ҳодиса, тахминан, соат 07:25 ларда юз берган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келгани, хавотирга ўрин йўқлиги айтилмоқда.
Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилгани йўқ.
Аввал Тошкентнинг Миробод тумани Авлиё ота кўчаси 6-уйда жойлашган мебель цехида ёнғин чиққани, Юнусобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti ёниб кетгани, Чилонзор туманида Mazda русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келгани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)