Европа Лигаси финалидан ўрин олган «Севилья» — «Интер» учрашувидан кейин ҳар иккала жамоа бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Финалда ҳамма нарсани кичик деталлар ҳал қилди. Лукаку ўз дарвозамизни ишғол қилгани ёмон бўлди.Бу йил жамоа сезиларли даражада яхши томонга ўзгарди. 2-3 кун ичида биз «Интер»нинг келажакдаги режаларини муҳокама қиламиз — мен билан ёки менсиз.
Мен ва клуб ўртасида ҳеч қандай тушунмовчилик йўқ. Эҳтимол, қарашларда фарқлар мавжуддир.
Нима бўлганда ҳам «Интер» ажойиб мавсумни ўтказди. Мен ҳар доим бундай имкониятга эга бўлганимдан миннатдор бўламан.
Антонио Конте, «Интер» бош мураббийи.
Бу жудаям ажойиб жамоа. Агар биз ғалаба қозона олмаган тақдирда ҳам, бу ўйинчилар жуда зўр бўлиб қолаверарди, аммо шукрки, омадимиз чопди.Қайд этиш жоиз, испан клубининг ушбу ғалабаси жамоа учун Европа Лигаси/УЕФА Кубогидаги олтинчи чемпионлик бўлди.Биз барча қийинчиликларга ва учта ўйинда учта пенальтига бўлишига қарамай, ишонишда давом этдик. Мадҳиямизда айтилганидек, бу жамоа таслим бўлмайди.
Биз қийин кечган баҳсда жуда муҳим чемпионликни қўлга киритдик.
Хулен Лопетеги, «Севилья» устози.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)