ОКМК футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов Coca-Cola Суперлига 11-тури доирасида «Андижон»га қарши кечган учрашувдан (3:1) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Андижон»ни яхшилаб ўрганиб чиққан эдик. Лекин беш ҳимоячи билан ўйнайди деб ўйламаган эдим, чунки олдинги ўйинларда тўрт ҳимоячи билан ҳаракатланган. Ўйин осон бўлмади. Биринчи бўлим бошида яхши вазиятларни яратдик, лекин фойдалана олмадик. Қолаверса, шошилиб ўйнадик ва тўпни кўп марта йўқотиб қўйдик. Иккинчи бўлимда майдонга тушган ўйинчилар ўйинни кучайтирди ва ҳақли ғалабага эришдик.ОКМК ушбу ғалабадан кейин очколарини 27 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. «Кончилар» кейинги турда «Навбаҳор»га қарши баҳс юритади.Майсанинг ҳолати ва ўйин вақти? Авваламбор, бу баҳона бўлмаслиги керак. Ҳар бир жамоада имконият бир хил. Энди шунақа вазиятлар ҳам бўлиб туради. Ёшлигимни эсласам, соат 15:00 да ўйнаган пайтларимиз ҳам бўлган. Бу баҳона бўлиши керак эмас, буни футболчиларга ҳам тушунтирдим. Менимча, майдон ҳолати ёмон эмас.
Ҳозирги таркибимиздан қониқяпмиз ва ротацияга ҳам қўл уриб турибмиз. Чунки жароҳатланганлар, касал бўлганлар бор. Григалашвили, Вацадзе, Турсунов икки ҳафта давомида даволаниб, тикланиб олди. Секин-аста ўйинларда қатнашиб, жисмоний ҳолатларини тиклаб, янада яхши ўйнай бошлашади.
Миржалол Қосимов, ОКМК бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)