Испаниянинг «Севилья» клуби Европа Лигасининг финал учрашувида «Интер»ни мағлуб этди (3:2).
Шу тариқа «Севилья» 6 марта УЕФА Кубоги/Европа Лигаси ғолиблигини қўлга киритди.
Бунгача «Севилья» 2006, 2007, 2014, 2015, 2016 йилларда ҳам мусобақа бош совринига эга чиққанди.
Қайд этиш жоиз, «Ювентус», «Интер», «Ливерпуль» ва «Атлетико» клублари ҳам УЕФА Кубоги/Европа Лигасида уч мартадан ғолиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, 2008/09 йилги мавсумгача ушбу мусобақа УЕФА Кубоги деб аталган, кейинчалик эса унга ҳозирги (Европа Лигаси) ном берилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)