• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент марказида 20 қаватли банк биносини қуриш режалаштирилмоқда. Аҳоли ҳокимлик лойиҳани муҳокамага қўймаганидан норози

    Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчаси ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги автотураргоҳ ҳудудида Tenge Bank’нинг маъмурий биносини қуриш режалаштирилмоқда. Атрофдаги уйлар аҳолиси шаҳар ҳокимлиги лойиҳани муҳокама қилмаганидан ва қурилиш оқибатида кўплаб дарахтлар кесилиши мумкинлигидан норози, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги

    Фото: Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги

    15 август куни Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳудуд Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 2019 йил 26 апрелдаги (593-сонли) қарори билан Мирзо Улуғбек Business City лойиҳаси доирасида Қозоғистон Халқ банкига берилганини маълум қилган. Tenge Bank биносини қуриш Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи давомида келишиб олинган.

    Хабарда айтилишича, банк ёнида маҳаллий аҳоли учун болалар майдончаси ва дам олиш зоналари ҳам қурилади. Мавжуд дарахтларни эса бошқа жойга кўчириш режалаштирилмоқда. Туман ҳокимлигининг маълум қилишича, қурилиш ишларининг бошланиши сентябрга мўлжалланган.

    Скриншот: Google Maps

    Скриншот: Google Maps

    Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Абдулазиз Абдулҳақов аҳоли билан учрашув вақтида 15 сотих ҳудудда уч қаватли автотураргоҳга эга 20 қаватли бино қад кўтаришини маълум қилган.

    Паркент бозори яқинидаги Tenge Bank биноси Қозоғистон банкининг филиалига айлантирилади, янги жойда эса бош офис жойлашади. «Ҳозирда лойиҳа устида ишлар кетмоқда», — дейди у.

    Фото: «Nuz.uz»

    Фото: «Nuz.uz»

    Аҳолининг ҳокимият бино қурилишини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 ноябрдаги (949-сонли) қарорига зид равишда жамоатчилик муҳокамасига қўймагани тўғрисида билдирган эътирозига нисбатан Тошкент ҳокимлиги матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев туман ҳокимлиги инвесторлар билан лойиҳани тақдим этишлари ва уни аҳоли билан муҳокама қилишлари кераклигини билдирган.

    «Биз шаҳар ҳокимининг қарорини бажарамиз, бироқ ундан юқори турувчи ҳужжатларга 100 фоиз амал қилишимиз керак. Бусиз ҳоким қарори амалга ошмайди», — дейди матбуот котиб.

    Абдулазиз Абдулҳақов яқин кунларда учрашув ташкиллаштиришга ваъда берган.

    Туман аҳолисининг Ўзбекистон Президентига йўллаган мактубида ёзилишича, амалдаги боғ 2001 йилда туман ҳокимлиги томонидан «Она ва бола йили» муносабати билан қурилган.

    «У туманимиз аҳолисининг севимли дам олиш масканига айланиб улгурган. Боғимиз карантин чекловлари енгиллаштирилган ва бошқа боғларга ташриф буюрувчилар кўп бўлган ҳозирги ҳолатда ҳам бизни қутқармоқда», — дейилади мактубда.

    Таъкидланишича, боғда 200 га яқин дарахт ва бута ўсмоқда, улардан 50 таси — қимматбаҳо нав, 70 фоиз дарахтнинг ёши 20 дан ошган. Аҳоли дарахтларнинг кўчирилиши уларнинг нобуд бўлишига олиб келишидан хавотирда.

    Март ойида Tenge Bank янги бинонинг қурилишига оид режаларга изоҳ бериб, Тошкент шаҳрининг яшил фондини сақлаб қолишдан манфаатдор эканликлари ва яшил ҳудуддаги дарахтларнинг нобуд бўлмаслиги таъминланишини кафолатлаган эди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Ўзбекистон пойтахтининг экологик гуллаб-яшнашидан манфаатдор бўлган инвестор сифатида биз шаҳар ҳокимияти томонидан ажратилган жойда керакли миқдордаги дарахтларни экишга тайёрмиз», — дейилади баёнотда.

    21.08.2020, 16:41   Изоҳ (0)   26784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда маҳалла раиси икки нафар эҳтиёжманд фуқародан 28,5 млн сўмни фирибгарлик орқали қўлга киритгани аниқланди

    21.08.2020, 16:11

    Афғонистонда «Ўзбекистон темир йўллари» таркибига кирувчи «Сўғдиёна транс» корхонаси вакилларига қуролли ҳужум уюштирилди

    21.08.2020, 15:43

    Шавкат Мирзиёев Бектемирдаги «Бинокор» масъулияти чекланган жамиятнинг ишлаб чиқариш майдонига ташриф буюрди

    21.08.2020, 15:12

    Тошкентнинг тўрт туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

    21.08.2020, 14:11

    Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ишга қайтди

    21.08.2020, 13:55

    Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги металл конструкциялар заводига борди (фото)

    21.08.2020, 13:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрдўғон Трампдан Ғазо гуманитар ёрдам марказларида аҳолига ўт очиш ҳолатларини тўхтатиш учун ёрдам сўради

    Дунё | 6 июл, 14:54

    Роналду Диогу Жотанинг дафн маросимида нега иштирок этмагани маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 14:44

    Али Хоманаий Исроил билан уруш бошланганидан буён илк бор омма олдида кўриниш берди

    Дунё | 6 июл, 13:55

    Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 6 июл, 13:54

    Ўзбекистонда банкларнинг автокредит ва микроқарзлар бўйича ўртача ставкалари очиқланди

    Ўзбекистон | 6 июл, 13:40

    ҲАМАС АҚШ таклиф этган сулҳ режасига ижобий жавоб берди

    Дунё | 6 июл, 12:15

    Тошкентда тез-тез кузатилаётган электр узилишлари бўйича изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 11:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.