«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
12:54, 21.08.2020 6944

Сметанали соусда қовоқча ва помидор қўшиб — паприкаш тайёрлаб кўринг

Венгрияда севиб истеъмол қилинадиган таомни сиз ўз уйингизда бор маҳсулотлардан тайёрлашингиз мумкин. Унинг хушбўй ифори димоғингизда, таъми эса оғзингизда қолиши аниқ.

Фото: Russian Food

Керакли маҳсулотлар:

  • Булғор қалампири — 2 дона
  • Помидор — 2 дона
  • Пиёз — 1 дона
  • Саримсоқ пиёз
  • Сметана — 200 гр
  • Ун — 1 ош қошиқ
  • Петрушка
  • Ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ
  • Туз, мурч таъбга кўра

Тайёрланиш жараёни:

  • Майда тўғралган пиёзни ўсимлик ёғи солинган товага солиб қовуринг.
  • Тўғралган булғор қалампирини ҳам пиёзга солиб аралаштиринг, устидан 50 мл сув солиб 5-7 дақиқа пиширинг.
  • Товага «кубик» шаклида тўғралган қовоқчани солинг, туз ва мурч сепинг.
  • Помидор қўшинг ва аралаштиринг.
  • Сметанага сув ва ун қўшиб аралаштиринг ва товага солинг.
  • Барча маҳсулотлар устидан кўкат ва саримсоқни майда тўғ​раб солинг.

Таом тайёр, ёқимли иштаҳа!

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c