• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Беларусда нима гап? 19 августнинг асосий воқеалари

    Беларусда 9 августда бошланган норозилик намойишлари ва иш ташлашлар бугун ҳам давом этмоқда. Қуйида бугун содир бўлган энг муҳим воқеалар шарҳини ҳавола этамиз.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Мавзуга доир:

    • Беларусда нима гап? 13 августнинг асосий воқеалари
    • Кўчадаги Беларусь. Намойишларнинг 6-куни дайжести
    • Беларусда нима гап? 15 августнинг асосий воқеалари
    • Беларусдаги «Озодлик марши». 16 августнинг асосий воқеалари
    • Чекинмас беларуслар. 17 августнинг асосий воқеалари
    Бугун эрта тонгдан Минск трактор заводи ишчилари иш ташлаш ўтказиш учун йиғилди. Аммо ОМОНчилар уларни тарқатиб юборишга ҳаракат қилди. Бир нечта киши ҳибсга олинди. Бу Беларусдаги тинч намойишларни бостиришда бундан буёғига куч ишлатилишини англатади.

    Шунингдек, мухолифатдаги Светлана Тихановская Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларига видеомурожаат йўллади. У ўз мурожаатида Беларусдаги сайлов натижаларини тан олмасликка чақирди.

    Ҳурматли Европа етакчилари.

    Менинг халқим икки ҳафтадан буён ўз раҳбарларини танлаш бўйича конституциявий ҳуқуқлари учун тинч курашмоқда. 9 август куни бўлиб ўтган сайлов ҳаққоний ҳам, шаффоф ҳам бўлмади. Натижалар сохталаштирилди. Ўз овозларини ҳимоя қилиш учун Беларусь бўйлаб шаҳар кўчаларига чиққан одамлар шафқатсизларча калтакланди, ҳибсга олинди, ҳокимиятга қаттиқ тирмашган тузум томонидан қийноққа солинди. Бу айни дамда Европа марказида юз бермоқда.

    Мен барчангиздан бу сохталаштирилган сайловни тан олмасликни сўрайман. Лукашенко халқимиз ва бутун дунё олдида ҳар қандай легитимликни йўқотди. Ҳукумат трансферини амалга ошириш мақсадида Беларусда мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш ташаббуси билан чиқдим.

    У ҳокимиятни тинч йўл билан мулоқот орқали топшириш жараёнига бош бўлади. У зудлик билан халқаро кузатувчилар иштирокидаги янги, адолатли ва демократик президентлик сайловини эълон қилади.

    Ҳурматли Европа давлатлари раҳбарлари, сизларни Беларуснинг ҳаракатини қўллаб-қувватлашга чақираман. Беларусь Республикаси суверенитети ва Беларусь халқи танловини ҳурмат қилишга чақираман.

    Светлана Тихановская.

    Яна бир қизиқ тафсилот. Белтелерадиокомпания ишчиси ишга қўйилмаган ишчилар ўрнида россиялик мутахассислар ишлаётганини айтиб ўтди.

    Шунингдек, ҳокимиятни тинч йўл билан алмаштириш бўйича мухолифатнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши президиуми ташкил этилди. Унга 19 киши киритилди.

    Булар орасида Нобель мукофоти лауреати, ёзувчи Светлана Алексиевич, дипломат, собиқ маданият вазири Павел Латушко, адвокатлар Лилия Власова ва Максим Знак, Минск Трактор заводи иш ташлаш комиссиясининг вакили Сергей Дилевский, рўйхатдан ўтмаган Беларусь христиан-демократик партиясининг ҳамраиси Ольга Ковалькова ва Светлана Тихановскаянинг ҳамкори Мария Колесниковалар бор.

    Шунингдек, бугун Александр Лукашенко хавфсизлик кенгаши мажлисини ўтказди. Мажлисда иш ташлашларда қатнашмаётган ишчиларга миннатдорлик билдирди.

    Лукашенко ИИВга мамлакатда, айниқса Минскда бошқа тартибсизликларга йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди. Бундан ташқари, бошқа давлатлар ҳудудидан жангчилар, қурол-яроғ ва намойишларни молиялаштириш учун пул кириб келишининг олдини олиш мақсадида Беларусь чегараларини мустаҳкамлашни ҳам таъкидлади.

    Бугун Европа Иттифоқи давлат раҳбарлари навбатдан ташқари саммитда йиғилди ҳамда Беларусь муаммосини муҳокама қилди. Унда қуйидаги қарорлар қабул қилинди:

    • Европа Иттифоқи Беларусдаги президент сайлови натижаларини тан олмайди;
    • Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари бир овоздан Беларусда янги сайлов ўтказилиши кераклигини эълон қилди;
    • Европа Иттифоқи Беларусдаги зўравонликлар ва сайлов натижаларини сохталаштиришда айбдор бўлганларнинг кўпчилигига қарши санкциялар жорий этишга қарор қилди;
    • Европа Иттифоқи Лукашенконинг Беларусь учун санкциялар рўйхатига киритилиши эҳтимолини ўрганади;
    • Европа Иттифоқи Беларусда ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтишига ҳамроҳ бўлишга тайёр;
    • Европа Иттифоқи Беларусь ташаббуслари учун 53 миллион евро ажратишга қарор қилди;
    • Европа Иттифоқи Беларусь расмийларини инқироздан тинч йўл билан чиқишга чақирди.

    European Council President Charles Michel @eucopresident says EU will impose sanctions on those in power in #Belarus responsible for "shocking & unacceptable" scenes of violence around the flawed elections. No further details of sanctions given so far.

    — Nick Beake (@Beaking_News) August 19, 2020

    Шунингдек, намойиш қурбонлари сони бугун яна бир кишига кўпайди. 11 август кунги намойишларда полиция томонидан яраланган Брест шаҳри фуқароси Константин Шишмаков олган жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этди. Милиция дастлаб, Брестда ўқ узилганини тан олган, аммо кейинчалик хабар ўзгартирилган эди.

    Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда Кремль Беларусдаги воқеаларга ушбу мамлакатнинг ички ишлари сифатида қарашини айтиб ўтди.

    Беларусь бизга иттифоқдош ва қардош давлатдир. Беларусь халқи – бизнинг қардош халқимиз. Биз Беларусда содир бўлаётган барча нарсага ушбу мамлакатнинг ички иши сифатида қараймиз... Ҳозирги вазиятда энг муҳими ташқаридан ҳеч қандай аралашув бўлмаслигидир. Биз бундай тўғридан-тўғри аралашувга уринишлар бўлаётганидан афсусдамиз. Биз ўзимиз бундай аралашишни номақбул деб ҳисоблаймиз.
    Журналистларнинг айнан қандай аралашув бўлаётгани ҳақидаги саволига Песков қуйидагича жавоб берди:
    Мен ҳозир айтмоқчи бўлганим ҳамма нарсани айтдим.

    19.08.2020, 20:52   Изоҳ (0)   26057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирусга қарши Хитой вакцинаси декабрь охирида сотувга чиқади

    19.08.2020, 20:07

    Гаагадаги трибунал Ливан собиқ бош вазирининг ўлдирилишида «Ҳизбуллоҳ» аъзосини айбдор деб топди. Суд 10 йилдан ортиқ давом этди ва унга 1 млрд доллар сарфланди

    19.08.2020, 19:32

    ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши вакцинани дунё бўйлаб тенг тақсимлашга чақирди

    19.08.2020, 18:59

    Беларусдаги Гродно шаҳри расмийлари милиция ҳаракатлари учун узр сўради ва митинг ўтказишга рухсат берди

    19.08.2020, 18:10

    SpaceX тарихда биринчи бор битта ракета-ташувчини олти маротаба учиришга эришди

    19.08.2020, 16:56

    Жо Байден АҚШ президенти сайловларига расман номзод этиб тасдиқланди

    19.08.2020, 15:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Охири йўқ рилслар, йўқотилаётган вақт: телефон қарамлигидан қутулиш учун 8 қадам

    Лайфстайл | 28 июн, 11:02

    Қибрайда фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида Бўзсув каналига тушиб кетди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 10:55

    Трамп Эронга 30 млрд долларлик ядровий таклиф бермоқчи эканлигини рад этди

    Дунё | 28 июн, 10:40

    Фақат пенсияга чиққанда эмас: неча ёшдан бошлаб холестерин миқдорини текшириб бориш керак?

    Саломатлик | 28 июн, 10:35

    Трамп Эрон ҳукумати у билан имкон қадар тезроқ учрашишни истаётганини билдирди

    Дунё | 28 июн, 10:10

    Урганчда шоқоллар юргани юзасидан муносабат билдирилди (видео)

    Ўзбекистон | 28 июн, 09:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.