Американинг Пенсильвания штатида яшайдиган Жордан лақабли мушук, ўзининг пойабзалларни ўғирлайдиган хоббиси билан интернетда машҳурликка эришди. Esquire’нинг ёзишича, мушук ўғирланган оёқ кийимларни эгасининг уйига олиб келади.
Таъкидланишича, Жорданнинг эгаси у томонидан олиб келинган пойабзалларни суратини жойлаш учун Facebook’да гуруҳ очган. Унинг сўзларига қараганда, мушук овга кечаси чиқади ва ўз ўлжаларини тишлаганча уйга олиб келади.
Аёл мушукни кузатиш учун қаерда эканини кўрсатиб турадиган трекер ўрнатган.
Бундан ташқари Росс, уйининг ҳовлисига камера ўрнатган бўлиб, унга муҳрланган кадрлар билан бўлишган.
https://youtu.be/RJlvygRTIpc
Изоҳ (0)