Сабзавотларга бой, енгил ҳазм бўлувчи бу таомнинг тайёрланиши жуда осон ва антиқа.
Бунинг учун қуйидаги масаллиқлар керак бўлади:
- ½ боғ кашнич;
- 500 гр булғор қалампири;
- 500 гр помидор;
- 2 дона саримсоқ пиёз;
- 1 дона оқ пиёз;
- таъбга кўра туз ва майда қора қалампир, райҳон барглари.
- Булғор қалампири, бақлажон ва помидорни печда пиширинг.
- Агарда дала-ҳовлида бўлсангиз, уни манқалга ташланг ва сандал билан ёпинг, агар печ бўлса сабзавотларни зар қоғозга ўранг ва печга солинг – сабзавотлар жуда юмшоқ, деярли майдаланиб кетиши керак.
- Сабзавотларнинг терисини олиб ташланг ва майдалаб кесинг, булғор қалампири, бақлажон, помидор, майдаланган кашнич, райҳон ва пиёзни аралаштиринг.
- Таъбга кўра туз ва қалампир қўшинг. Қўй гўштидан пиширилган кабоб билан тортилса, ажойиб дастурхон тайёр бўлади.
Изоҳ (0)