• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Деҳқонободда ИИБ ходимлари қарияни уриб ўлдиргани хабар берилди. Марҳумнинг қизи эса буни инкор қилмоқда (аудио+видео)

    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида профилактика инспектори ва Миллий гвардия ходимлари 60 ёшни қаршилаган қарияни уриб ўлдиргани ҳақида хабар тарқалди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода деҳқонободлик қария қизи чақирган ИИБ ходими ва Миллий гвардия сафдори томонидан аёвсиз калтаклангани тилга олинган.

    «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида Деҳқонобод туманида бўлди.

    Фото: Видеодан скриншот

    ИИБ ходими ва Миллий гвардия сафдори томонидан калтакланиб ўлгани айтилган фуқаро туманнинг «Истиқлол» маҳалласида яшовчи 53 ёшли Тўрақул Каримов бўлиб, 2020 йилнинг 10 август куни тахминан соат 01:00 да вафот этган.

    «2020 йилнинг 31 июль куни соат 19:00 да уйимизга поччам Азамат Отақулов келди. Уйда дадам ва мен бор эдик. Онам акамникига кетганди. Уйда ёлғиз бўлганим учун қўрқдим ва поччам билан аммамнинг Ўлмасой ва Ғулом исмли фарзандларини олиб келдик. Поччам ва дадам байрамни нишонлаб ўтиришди. Кеч бўлгач, дадам музлатгичда турган бир шиша ароқни олиб ичди. Поччамга узатди, лекин поччам ичмади. Соат кечки 11 дан ўтгач, поччам кетаман деди. Дадам поччамга ‘анчадан бери келмагандинг, яхши ўтирибмиз кетма’ деди. Дадамнинг овози баландлагач, поччам билан уришиб қолмасин деб, Мухтор исмли профилактика инспекторини телефон қилиб чақирдим. Бироз ўтгач, ‘Тўра, Тўра’ деб, кимдир кириб келди. Мен чарчаганим боис, ўрнимдан туролмадим. Кейин бироз ўтгач, тапур-тупур овозни эшитиб, ташқарига чиқдим. Чиқсам, дадам ерда ётган экан. Усаткавой урган. Жияним Ўлмасой ўша ерда тик турган экан», — дейди марҳум Тўрақул Каримовнинг қизи Ойниса Каримова.

    Ойниса Каримова

    Ойниса Каримова
    Фото: «Дарё»

    Марҳум Тўрақул Каримовнинг қизи Ойниса Каримова билан 2020 йил 10 август куни туман ИИБ масъул ходими ҳамда яқин қариндоши иштирокида суҳбат қилинганда у отасини профилактика инспектори урмаганлигини, отаси ва поччаси биргаликда олти шиша спиртли ичимлик истеъмол қилганини айтган бўлса-да, кейинчалик фикрини ўзгартирган.

    Марҳумнинг қизи фикрини ўзгартиришига қўрқитилганини сабаб қилиб кўрсатмоқда.

    «Участкавой ўша куни кечки пайт уйимизга яна қайтиб келиб, дадамни тинчландими деб сўради. Мен дадам тинчланганини, аммо нега уришганининг сабабини сўрадим. Шунда у менга ‘агар бугунги воқеани бировга айтсанг, сени иш жойингдан бўшатаман, дадангни қаматиб юбораман’ деб қўрқитди. Мен қўрқиб кетганим учун, бу ҳақда ўша пайт ҳеч кимга айтмадим. Ва усчаткавой талабига кўра, дадамга ‘Мухтор сизни урмади-я’ деб овоз ёзиб бердим», — дейди Ойниса Каримова.

    Ойниса Каримованинг айтишича, Мухтор исмли профилактика инспектори ўша куни уйга кириши билан дадасини урган. Бироқ у профилактика инспекторининг дадасига қўл кўтарганини кўрмаган. Аммо шовқинни эшитган ва шундай хулоса қилган.

    «Дадам ерда ётгани учун, профилактика инспектори дадамни урган деган хулосага келдим. Ўша ерда турган жияним эса, участкавой дадамни урганини кўрган», — дейди марҳумнинг қизи.

    «Икки нафар ИИБ ходими ‘Тўра, Тўра’ деб чақириб, уйга кириб келишди. Ўша пайтда тоғам раҳматли ва поччам ўтиришганди. ‘Участкавой’лар нима қиляпсиз деб кириб келгач, тоғам ‘ўтирибман, уйда меҳмон бор’ деди. Шунда улар тоғамнинг қўлидан тортиб, олиб кетишга уринишди. Поччамнинг кўзи илинган экан шекилли, участкавой тоғамни урганини кўрмай қолди. Аммо мен ‘участкавой’ тоғамнинг юзига шапалоқ тортганини кўрдим», — дейди воқеа гувоҳи Ўлмасой Ўринова.

    Марҳумнинг қизи ва жиянининг айтишича, чақирувга асосан Тўрақул Каримов хонадонига борган профилактика инспекторлари — Мухтор Қурбонов ҳамда Алишер Ашуровлар Тўрақул Каримовнинг қўлини қайириб, ҳовлидан кўчага олиб чиққан.

    «Кўчага олиб чиқилган тоғам бироз вақтдан сўнг бақириб юборди. Поччам, опамга (Ойниса Каримова назарда тутилмоқда. Таҳририят) ‘бор қара, дадангни уришди’, деди. Опамнинг оёғида нуқсони борлиги сабаб, оқсоқланиб, кўчага чиқди. Кейин мен ва поччам ортидан бордик. Борсак, тоғам биқинини ушлаганича, ерда ётган экан», — дейди Ўлмасой Ўринова.

    Ўлмасой Ўринова

    Ўлмасой Ўринова
    Фото: «Дарё»

    Ойниса Каримова ҳамда Ўлмасой Ўринова профиликтика инспекторлари марҳум Тўрақул Каримовга ҳовлидан ташқарида қўл кўтарганини кўрмаганини, аммо бақирган овозидан калтакланган деган хулосага келганини маълум қилди.

    «Мен профиликтика инспекторини чақириб, дадамни тинчлантириб беринг дегандим. Улар эса дадамни уришди», — дейди марҳумнинг қизи.

    Марҳумнинг яқинлари тақдим этган видеода профилактика инспекторлари чақирувга асосан хонадонга келганини, хонадон ичкарисига кириб кетгач, бироз ўтиб қайтиб чиққанини илғаш мумкин. Воқеа жойи қоронғи бўлгани боис, кузатув камерисидаги ҳолат ғира-шира кўринган. Видеодаги воқеани изоҳлаган марҳумнинг яқини Шуҳрат Каримов бу пайтда амакиси калтакланганини тахмин қилмоқда.

    «Видеода профилактика инспекторлари амакимни уйидан олиб чиққани, олиб чиқиши давомида автомобилининг олдига олиб боргунича уриб келганини кўриш мумкин, — дейди марҳумнинг қариндоши Шуҳрат Каримов. — Амаким ‘участкавой’лардан бирининг оёғидан ушлаб, туришга ҳаракат қилган. Тургач, бири уни урган. Мувозанатни йўқотган амаким, иккинчи инспекторга урилган. Хуллас, қоронғуда амаким роса калтакланган. Кейин қизи келиб уни олиб кетган».

    Шуҳрат Каримов

    Шуҳрат Каримов
    Фото: «Дарё»

    «‘Участкавой’ ва унинг шериги амакимни роса калтаклаётган пайт кўчадан машина ўтиб қолган. Машина ёруғи тушгач, улар амакимни уришдан тўхтаган. Шу пайт қизи ҳам келиб қолган ва дадасини ичкарига олиб кирган. Аммо қоронғуда улар амакимни роса уришиб, аҳволини оғирлаштирган. Лекин бу ҳолатга ҳеч ким эътибор қаратмаяпти», — дейди Шуҳрат Каримов.

    Марҳум яқинларининг шикоятига кўра, уларда ИИБ ходимларининг қотиллигини исботловчи видеолар бўлишига қарамасдан масъул ташкилот вакиллари сукут сақламоқда.

    Марҳумнинг яқинлари

    Марҳумнинг яқинлари
    Фото: «Дарё»

    Шуҳрат Каримов айтган видеони «Истиқлол» МФЙ профилактика инспектори Мухтор Қурбонов бошқача изоҳлади.

    «2020 йил 31 июль куни кечки пайт соат 11 дан ўтгач, 18-96 рақамидан менга қўнғироқ бўлди ва ‘Тўрақул Каримовнинг қизиман, уйимизда меҳмон бор, чиқариб юбориб, дадамни тинчлантириб беринғ деди. Айтилган манзилга етиб бордик. Борсак, Тўрақул ака ва меҳмони ўтирган экан. Тўрақул ака, ўзини билмас даражада маст эди. Шунда у кишига, ‘ака байрам куни ичиш шартмиди’ дедим. Ва қўлидан тутиб, кўчага олиб чиқишга ҳаракат қилдим. Тўрақул ака эса, мени ҳақорат қилиб кетди. Шунда шеригим Алишерга хонадон меҳмонини уйига кузатиб қўйиши лозимлигини айтдим. Тўрақул акани эса, олиб кетиш учун кўчага олиб чиқдик. Шунда Тўрақул аканинг қизи дадаси ўзига келганини айтиб, олиб кетмаслигимизни илтимос қилди. Ва оёғида туролмайдиган Тўрақул акани елкасига суяб, ичкарига олиб кирди. Кузатув камерасида мана шу воқеалар ёзилган», — дейди «Истиқлол» маҳалласининг профилактика инспектори Мухтор Қурбонов.

    Мухтор Қурбонов

    Мухтор Қурбонов
    Фото: «Дарё»

    Воқеа содир бўлган куни Мухтор Қурбонов билан бирга бўлган қўшни ҳудуд — «Бўстон» маҳалласининг профилактика инспектори Алишер Ашуров ҳам Тўрақул Каримовнинг оёқда туролмас даражада маст бўлганини таъкидламоқда.

    «Чақирувга асосан хонадонга бордик. Борсак, уйда бегона кишилар бор экан. Уларга уйига кетишлари лозимлигини айтиб, уйдан чиқариб юбордик. Хонадон эгасини олиб кетмоқчи бўлганимизда, у оёқда туролмайдиган даражада маст бўлганлиги сабаб юролмасдан, ерга ўтириб оларди. Шунга қарамасдан, Тўрақул Каримовни етаклаб, кўчага олиб чиқдик. Биз билан бирга кўчага чиққан қизи дадасини олиб кетмаслигимизни илтимос қила бошлади. Шундан сўнг, кўчага олиб чиқилган Тўрақул Каримовни ортга қайтардик. Сўнгра Мухтор Қурбонов мени уйимга ташлади.Ундан кейинги воқеалардан бехабарман», — дейди Алишер Ашуров.

    Алишер Ашуров

    Алишер Ашуров
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Деҳқонобод туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Дилшод Мирзаевнинг маълумот беришича, фуқаро Тўрақул Каримов дастлаб 2020 йил 2 август куни туман тиббиёт бирлашмасига соғлиғидан шикоят қилиб, мурожаат қилган ва уни ИИБ ходими калтаклаганини айтган. Шундан сўнг, ҳолат туман ИИБ XPБ катта инспектори Самариддин Беккамов томонидан ўрганилган.

    Фуқаро Тўрақул Каримов ИИБ ходимлари билан суҳбат жараёнида гоҳ ‘профилактика инспекторлари калтаклади’ деса, гоҳ Миллий гвардия ходимларидан жабр кўрганини, яна бир гапида эса уни калтаклаганларни танимаслигини айтган. Ва профилактика инспектори Мухтор Қурбоновдан уни калтаклаган икки нафар Миллий гвардия ходимларини топиб беришини талаб қилган. Воқеалар ривожи бундай тус олганини кўрган ИИБ масъуллари ҳолатга аниқлик киритиш учун ишни туман прокуратурасига топширган.

    «Туман тиббиёт бирлашмасидан қўнғироқ қилиб, фуқаро ИИБ ходими томонидан калтакланганини айтишганидан сўнг, мурожаатчи Тўрақул Каримов билан суҳбатлашдим. Ўшанда марҳум уни 2020 йил 1 август куни соат 10:30 да Миллий гвардия ходимлари калтаклаганини айтди. Ҳамда профилактика инспектори ўша Миллий гвардия ходимларини топиб беришини талаб қилди», — дейди Дилшод Мирзаев.

    Фото: «Дарё»

    Деҳқонобод туман ИИБнинг маълумот беришича, профилактика инспекторлари Тўрақул Каримов хонадонидан кетганидан сўнг, хонадон эгалари кечаси соат 12:00 да тез ёрдам чақирган.

    «Кечаси соат 00:07 да фуқаро Тўрақул Каримовнинг қизи Ойниса Каримова чақирувига кўра, ушбу хонадонга бордик. Бемор Тўрақул Каримов буйраги безовта қилаётганини айтиб, ёрдам сўради. Беморнинг айтишича, бу касаллик уни анчадан бери қийнаб келган. Беморга «Ношпа» укол қилдим. Унинг танасини кўздан кечирганимда, ҳеч қандай жароҳат ёки шиш изларини кўрмагандим», — деган тез ёрдам ҳамшираси Дилноза Назарова туман ИИБ билан суҳбати давомида.

    «Хонадон эгалари 1 август куни соат 11:00 да ҳам тез ёрдам чақириб, Тўрақул Каримовнинг буйраги безовта қилаётганини билдирган. Тез ёрдам фелдшери Умарбек Тангировнинг айтишича, у ёрдамга келган пайтда Тўрақул Каримов маст бўлган», — дейди туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Дилшод Мирзаев.

    «Бемор маст бўлгани ва юзида ниқоби йўқлиги боис, ниқоб тақиб олишини сўрадим ва шундан кейин ёрдам кўрсатишимни айтдим. Бемор эса мени ҳақоратлади. Шунда маска тақмаса, Миллий гвардия ходимларини чақиришимни айтганимда, бемор ниқоб тақди. Бемор буйраги безовта қилаётганини айтгач, ёрдам кўрсатдик ва яна нима безовта қилаётганини сўрадик. У шикояти йўқлигини билдирди», — дейди Умарбек Расулов.

    Фото: «Дарё»

    Туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи Нормурод Умаровнинг маълумот беришича, марҳум Тўрақул Каримов дастлаб, 2020 йил 1 август куни соат 20:30 да шифохонага мурожаат қилган.

    «Фуқаро Тўрақул Каримов бизга мурожаат қилиб, ИИБ ходимлари томонидан калтакланганини айтиб, тиббий ёрдамга муҳтожлигини, иккала биқин соҳасида оғриқ борлигини билдирди. У маст ҳолатда бўлишига қарамасдан, тиббий кўрикдан ўтказдик. Кўрик давомида унинг соғлиғида муаммо йўқлиги, кўкрак қафасидан шикоят қилмаганлиги, аммо иккала биқин соҳасида оғриқ борлиги ва шилинма жароҳат олганлиги маълум бўлди. Шу сабаб унга суд экспертизадан ўтиш тавсия қилинди», — дейди Нормурод Умаров.

    Нормурод Умаров

    Нормурод Умаров
    Фото: «Дарё»

    Шифокорларнинг маълумот беришича, бемор 1 август куни шифохонада ётмасдан уйига қайтган. Эртаси куни соат 13:50 лар атрофида эса қизи Ойниса Каримова билан яна шифохонага мурожаат қилиб, нафас олишда қийналаётганини, кўкрак қафаси чап томонида шиш ва оғриқ борлигини билдирган. У тиббий текширувдан ўтказилганда, тўққизинчи қовурғада ёпиқ синиш, чапдан пневмоторакс тери ости эмфиземаси, яъни тери ости ҳаво йиғилиши борлиги маълум бўлган.

    «Беморнинг қизи ва ўзи билан суҳбатлашганимизда жароҳат қачон ва қаерда орттирилганини билмаслигини маълум қилди», — дейди шифокор Марат Қурбонов.

    Марат Қурбонов

    Марат Қурбонов
    Фото: «Дарё»

    Мутахассис шифокорларнинг маълумот беришича, инсон қовурғасида синиш кузатилганда беш соат муддат ичида кўкрак қафасининг тери қисмида ҳаво йиғилиши кузатилади. Аниқлик киритилишича, марҳумда қовурға синиши, 2020 йилнинг 2 август куни соат тахминан 14:00 да аниқланган.

    Марҳумнинг акаси Жуманазар Каримовнинг айтишича, укасининг ўлимида профилактика инспекторларининг қўли бор.

    «Улар укамнинг қизи чиқарувига кўра, уйига келиб, уни роса дўппослаган. Калтаклаб, жароҳат етказган ва уриб ўлдирган. Туман прокуратураси эса бунга эътибор қаратмаяпти. Кеча прокурор келди, ҳовлининг у ер бу ерини кўриб, яна қайтиб кетди», — дейди Жуманазар Каримов.

    Марҳумнинг яқинлари

    Марҳумнинг яқинлари
    Фото: «Дарё»

    Деҳқонобод туман прокурори Лазиз Ҳамраевнинг «Дарё»га маълумот беришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Мазкур ҳолатни ўрганиш давомида бир савол очиқ қолди. Марҳумнинг қовурғаси қачон ва қай тарзда синган? Деҳқонобод туман прокуратураси ҳолат бўйича, тез орада қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

    16.08.2020, 11:24   Изоҳ (0)   94389
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги махсус иқтисодий зона, кичик саноат зона, технопарк ва кластерлар фаолияти бўйича статистика очиқланди

    16.08.2020, 09:22

    Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби тасдиқланди

    16.08.2020, 08:31

    Наманганда маст акаси билан тортишган ука унинг қўлини белкуракда чопиб ташлади

    16.08.2020, 07:07

    Самарқандда героин гиёвҳандлик моддасини сотаётган 65 ёшли шахс қўлга олинди

    16.08.2020, 06:48

    Бухорода сув таъминотини яхшилашга 4 йил ичида 437,6 млн доллар сарф қилинади

    16.08.2020, 06:06

    Ўзбекистонда 15 август куни 684 кишида коронавирус аниқланди. Касалликдан тузалганлар сони 30 мингдан ошди

    16.08.2020, 00:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Систит — бу уят эмас!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:08

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Тошкентда чўкаётган қизларни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47

    Марк Цукерберг рафиқаси учун ноёб автомобиль буюртма қилди

    Лайфстайл | 3 июн, 16:43

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Нега музлаткичга магнитлар ёпиштириш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 3 июн, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.