«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Англия Премьер Лигасининг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди.
Германиялик мутахассисдан ташқари, ушбу мукофотни қўлга киритиш учун Фрэнк Лэмпард («Челси»), Брендан Рожерс («Лестер») ва Крис Уайлдер («Шеффилд Юнайтед») даъвогарлик қилганди.
«Ливерпуль» якунига етган мавсумда Юрген Клопп қўл остида 30 йиллик танаффусдан кейин илк бор Англия чемпионлигини қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, аввалроқ «қизиллар» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд Премьер Лиганинг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси деб топилганди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)