«Ювентус» ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг елкасида ўтказилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди.
Де Лигт 2019 йилнинг ноябрь ойидан буён елкасидаги оғриқдан азият чекиб келарди. Операция Римда ўтказилган. Дастлабки тахминларга кўра, футболчи уч ой майдонга туша олмайди.
Операция ўтказилган 12 август куни нидерландиялик иқтидор эгаси 21 ёшини нишонлади.
Марказий ҳимоячи жорий мавсум А Серия 29 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва битта голли узатма муаллифига айланди. Туринликлар нидерландиялик футболчини 2019 йилнинг ёзида 75 миллион евро (яна 10 миллион бонус) эвазига «Аякс»дан сотиб олганди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)