• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тожикистонда янги ўқув йили одатдагидек 1 сентябрдан эмас, 17 августдан бошланади

    Тожикистон Фан ва таълим вазирлигининг қарорига кўра, мамлакатда янги ўқув йили ҳар йилгидек 1 сентябрдан эмас, балки 17 августдан бошланади. Бу ҳақда Asia Plus хабар берди.

    Фото: Asia Plus

    Фото: Asia Plus

    Тожикистон таълим вазири Маҳмадюсуф Имомзоданинг сўзларига кўра, ўқув йилининг бошланишини кўчириш ҳақидаги қарорнинг қабул қилиниши ўтган ўқув йилининг охирида ўқувчилар ва ўқитувчилар коронавирус пандемияси сабабли белгиланган режадан ортда қолгани билан боғлиқ. Вазирнинг қайд этишича, бу вақт мослашув даври бўлади ҳамда қолиб кетган дарслар ўтилади.

    Тожикистон Фан ва таълим вазирлиги ҳукуматга янги ўқув йилида ўқув жараёнини ташкил қилиш бўйича учта сценарийни таклиф қилган: масофавий, ярим масофавий, санитария-эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда анъанавий таълим. Республика штаби 5 август куни таълимни анъанавий шаклда санитария-эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Барча ўқувчилар мактабга бориб, таълим олади. Бунда улар мажбурий тартибда ниқоб тақиши ва антисептик воситалардан фойдаланиши керак.

    Тожикистоннинг Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати хизмати мутахассиси Фирдавс Аҳроровнинг маълум қилишича, Тожикистонда аҳолининг кўп қисми интернетдан фойдаланиш имконига эга эмаслиги ва унинг қимматлиги сабабли таълимнинг анъанавий шакли қўллаб-қувватланган.

    Унинг сўзларига кўра, ўқув муассасаларида кириш чоғида барча таълим олувчиларнинг ҳароратини ўлчаш ва қўлларига антисептик воситалар билан ишлов бериш жараёни ташкил қилиниши керак. Шунингдек, мактабларда ниқоб тақиш мажбурий бўлади ҳамда ўқувчилар ўзи билан антисептик воситалар олиб юриши керак. Унинг айтишича, ўқув муассасаларини ҳар куни дезинфекция қилиш ҳам мажбурий бўлади.

    Мактабларда ўқув жараёнини уч сменада ташкил қилиш, ижтимоий масофани таъминлаш учун синфларни гуруҳларга бўлиш, парталар орасини узайтириш, спорт заллари, конференция заллари ва бошқа ёрдамчи бинолардан фойдаланиш, коридорларда бир томонлама ҳаракатни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

    Қайд этилишича, Тожикистонда ўқув йили мамлакат президенти ва шифокорлари касалликнинг янги тўлқинига тайёр бўлиш ҳақида огоҳлантираётган бир пайтда бошланади. Ўқув йили бошланиши билан касалланиш хавфи бир неча марта ошади.

    Шифокорлар фикрича, ҳозирги пайтда мамлакатда вазият барқарор, бироқ қисқа вақт ичида вазият ёмонлашиши мумкин.

    Фирдавс Аҳроровнинг айтишича, куз келиши билан касалланиш сони бироз ортиши кутилмоқда. Агар вазият ёмонлашса, санитария-эпидемиология хизмати ҳукуматга масофавий таълимга ўтишни тавсия қилади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги ўқув йили олий таълим муассасаларида масофавий шаклда бошланади. Халқ таълими вазирлиги эса ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий устида иш олиб бораётганини маълум қилган.

    11.08.2020, 05:18   Изоҳ (0)   33275
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ливан ҳукумати оммавий намойишлар сабабли истеъфога чиқишга қарор қилди

    10.08.2020, 23:47

    Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси Светлана Тихановскаяга уюштирилган суиқасднинг олди олинганини маълум қилди

    10.08.2020, 23:35

    Светлана Тихановская Беларусдаги сайловларнинг натижаси юзасидан Марказий сайлов комиссиясига норозилик билдирди

    10.08.2020, 21:57

    «Украина ва мен Беларусь ҳақиқатда мустақил давлатга айланишидан манфаатдормиз». Зеленский сайлов натижалари ҳақида

    10.08.2020, 19:31

    Россияда коронавирусга қарши биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказишни кечиктиришга чақирилди. У етарлича синовдан ўтказилмаган

    10.08.2020, 18:54

    Жанубий Кореяда кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

    10.08.2020, 17:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.