«Атлетико» коронавирус таҳлиллари ижобий чиққан футболчилар ҳақида маълум қилди. Аввалроқ мадридликлар клубида иккита коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилганди.
Таъкидланишича, вирус ҳимоячи Шиме Врсалько ва ярим ҳимоячи Анхель Корреада аниқланган. Ҳар икки футболчида ҳам аломатлар кузатилмаган. Улар изоляцияга олинган. Шу билан бирга, Врсалькода бир неча ой муқаддам антитана ҳосил бўлгани айтилмоқда.
Қолган барча футболчилар ва уларнинг оила аъзоларида тест натижалари салбий натижа берган.
10 августдан «Атлетико» машғулотларни давом эттиради, 11 август куни эса жамоа Лиссабонга йўл олади. Мадридликлар 13 август куни Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида «Лейпциг»га қарши баҳс олиб боради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)