«Боруссия Д» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо дортмундликлар сафида қолади. Бу ҳақида клуб спорт директори Михаэль Цорк маълум қилди.
Санчо борасида ўз режаларимиз бор. У 2020/21 йилги мавсумда ҳам жамоада қолади. Бу якуний қарор. Ўйлашимча, бу барча саволларга жавоб бўлди.Аввалроқ Санчо «Манчестер Юнайтед» ўтишга яқин экани ва инглиз клуби ўйинчи билан шахсий шартнома борасида келишиб қўйгани хабар қилинганди. Бироқ клублар Жейдоннинг трансфер нархи борасида келиша олмаган.2019 йилда Жейдоннинг ўйин сифати ўзгариши билан унинг маошини шунга яраша оширганмиз. Шундай экан, ўша вақтда у билан амалдаги келишув 2023 йилга қадар узайтирилган деб ҳисоблайверинг.
Михаэль Цорк, «Боруссия Д» спорт директори
20 ёшли футболчи 2019/20 йилги мавсум Бундеслигада 32 ўйин ўтказиб, 17 гол ва 16 та голли узатма муаллифига айланди.
Жейдон Санчонинг «Боруссия Д» сафидаги топ-20 голи ва ассистлари (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)