UFC’нинг ярим ўрта вазн тоифаси вакили Хорхе Масвидал ушбу вазн чемпиони Камару Усмонга қарши реванш жанги ўтказилишини хоҳламоқда.
6 кунда 8 килограмм вазн ташладим. Кейин Лас-Вегасга, ундан сўнг эса Абу-Дабига учиб бордим. Чемпион билан жанг қилдим. Уни жангдан бир дақиқагача бўлса ҳам узиб қўйдим, унга зарар етказа олдим. Буни қайтаришга тайёрман. Энди UFC’нинг навбати. Юриш сиздан!Эслатиб ўтамиз, Хорхе Масвидал UFC 251 мусобақаси доирасида 12 июлда Камару Усмонга қарши жанг қилди ва очколар эвазига мағлуб бўлди. Қайд этиш жоиз, Усмон билан аслида Гильберт Бёрнс жанг қилиши лозим эди. Аммо Бёрнсда коронавирус аниқлангани сабаб унинг ўрнини Масвидал эгаллаганди.Хорхе Масвидал, UFC жангчиси
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)