«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасида «Наполи»га қарши кечган ўйиндан (3:1) сўнг учрашув бош ҳаками Жюнейт Чақирга қўл узатишни истамади.
Учрашувдан сўнг туркиялик ҳакам футболчига қўлини чўзган, бироқ Месси унга қўл узатишдан бош тортган. Бунинг ўрнига ҳужумчи ҳакамга ўз эътирозларини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, учрашув вақтида Чақир қўл билан ўйналганлиги туфайли Мессининг голини ҳисобламади. Шунингдек, «Барселона»нинг учинчи голига олиб келган пенальтидан аввал ҳакам Калиду Кулибалининг аргентиналик футболчига нисбатан ўта қўпол ўйинига дастлаб эътибор қаратмаганди, видеотакрорлардан сўнг эса 11 метрлик жарима зарбаси белгиланганди.
Лео Мессининг 19-рақамда ўйнаган вақтида урган қойилмақом 19 та голи (видео)
https://twitter.com/RonaIdoEdition/status/1292509731978973185
«Барселона» икки ўйин натижасига кўра (1:1, 3:1) чорак финалга йўл олди ва у ерда «Бавария» билан куч синашади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)