«Реал» собиқ президенти Рамон Кальдерон ҳужумчи Гарет Бэйлнинг Мадрид клубидаги ҳолати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Жудаям ачинарли. У каби ўйинчини захирада кўриш чиндан ҳам ачинарли. У вақтни беҳуда сарфламоқда. Менимча, Гаретнинг қобилияти ва истеъдоди ҳеч қаерга йўқолмаган, у ҳали ҳам яхши футболчи ва дунёнинг исталган жамоасида ўйнай олади. «Реал» ва Бэйл бу келишмовчиликка чек қўйиш учун ечим топиши керак. Бу иккала томонга ҳам фойда келтиради. Агар Гарет маошининг камайишига ёки клубни тарк этишга рози бўлмаса, демак томонлар ушбу вазиятдан чиқишнинг бошқа йўлини топиши керак.Аввалроқ «Реал» Бэйлнинг икки йиллик маошини тўлаб бериб, у билан шартномани бекор қилмоқчи бўлганди. Бироқ уэльслик футболчи бунга рози бўлмаганди.Рамон Кальдерон, «Реал» собиқ президенти
Маълумот учун, Бэйл 2013 йилдан «қироллик клуби»да тўп суради. У Испания чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумида 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Изоҳ (0)