«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасида «Наполи»га қарши кечган ўйинда гол уришга муваффақ бўлди.
Месси мазкур мусобақада саноқ бўйича 35-клуб дарвозасини ишғол қилди. Бу Чемпионлар Лигаси рекорди ҳисобланади. Кейинги ўриндаги «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛда 33 та турли жамоага гол урган.
Шунингдек, аргентиналик футболчи кетма-кет 16 йилдан буён Чемпионлар Лигасида гол урмоқда. Лео бу борада «Реал ҳужумчиси Карим Бензема ва «Манчестер Юнайтед» собиқ ярим ҳимоячиси Райан Гиггзнинг натижасини такрорлади.
Бу борадаги рекорд эса «Реал» собиқ форварди Рауль Гонсалесга тегишли — 17 йил.
Месси Примера жорий мавсумида 33 ўйинда майдонга тушиб, 25 гол ва 23 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)