Мадриднинг «Атлетико»си клубда коронавирус инфекциясининг иккита ҳолати кузатилгани ҳақида хабар берди.
Таъкидланишича, касалланганлар 8 август куни жамоа ва клубнинг барча ходимлари Чемпионлар Лигасига тайёргарлик кўриш учун Лиссабонга (Португалия) кетиш олдидан коронавирусга тест топширган вақтида аниқланган.
Ҳозирча клуб касалланганларнинг номини ошкор қилмаган.
Қайд этиш жоиз, «Атлетико» 13 август санасида Чемпионлар Лигаси 1/4 финал босқичида «Лейпциг» билан тўқнаш келади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)