Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бокс бўйича оғир вазн тоифасидаги собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида бўлиб ўтадиган жанг санаси ўзгарди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

MMA Fighting журналисти Майк Ҳекнинг ёзишича, Тайсон — Рой Жонс жанги 2020 йилнинг 28 ноябрига қолдирилган. Сўнгги хабарларга кўра, ташкилотчилар қўшимча даромад ишлаб олиш мақсадида жанг санасини кечроқ муддатга кўчирган.

Аввалроқ ушбу жанг 12 сентябрь куни Лос-Анжелесда ўтказилиши ва 8 раунддан иборат бўлиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Рой Жонс профессионал боксда 75 та жанг ўтказиб, 66 ғалабага (47 таси нокаут) эришган ва тўққиз бор мағлуб бўлган.

Майк Тайсон эса профессионал боксда 58 та жанг ўтказиб, уларнинг 50 тасида ғалаба қозонган. 44 та жангда рақибларини нокаутга учратган. Олтита жангда мағлуб бўлган. Иккита жанги эса ҳисобланмаган.

Йил нокаути! Яримоғир вазн тоифаси вакили Жозеф Жорж рақиби Маркос Эскудерони даҳшатли нокаутга учратди (видео)

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентдаги боғчада болалар оёғига игна тиқилгани ортидан икки киши жаримага тортилди
Дунё
Лукашенко Каховка ГЭСни украиналиклар атай портлатганини айтди ва бунинг “сабабини” келтирди
Маҳаллий
Тошкент вилоятида каналда оқиб кетган 5 ёшли боланинг жасади топилди