Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоятида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мансабдор шахслари жуда кўп миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу мансабдор шахслар ҳақиқатда ишламаган ходимларга ойлик маош тўлаш ҳамда асоссиз мукофот пуллари ва қўшимча устамалар тўлаб берилиши натижасида 239,1 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган.

Ҳолат юзасидан бошқарма мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси бош директори ўз рафиқаси ва ишламаган тўрт нафар ходим номига иш ҳақи ёзиб, 62,9 миллион сўмни ўзлаштиргани хабар берилган, кейинроқ Маданият вазирлиги уни рад этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Исроил—Миср чегарасидаги отишма, қабрларга қадалган байроқлар, Rally Мuynak’да ёниб кетган автомобиль — ҳафта суратлари
Дунё
Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламентда қасамёд қилиб, Туркия президенти лавозимига киришди
Маҳаллий
“Сурияда тўртта ўқ едим” — терроризмда айбланиб, тергов қилинаётган ўзбек йигити пушаймонлари (видео)