• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Зидан Гвардиолага қарши. Рамоссиз «Реал» ва Агуэросиз «Сити» ўйини ҳақида

    Мадриднинг «Реал» клуби 7 август, жума оқшомида Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи доирасида «Манчестер Сити» майдонига сафар қилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Сити» Англия Премьер Лигасида (ёмон натижа бўлмаган) иккинчи ўринни эгаллади, Лига Кубогини қўлга киритди, бироқ Чемпионлар Лигаси «шаҳарликлар» учун ҳамон армон бўлиб қолмоқда. Мадридликлар эса 3 йиллик танаффусдан сўнг яна Ла Лигада ғалаба қозонди ва қайсидир маънода 2019/20 йилги мавсум учун қўйилган минимум вазифани бажарди. Ахир кимсан Мессиси бор «Барселона» ортда қолдирилди. Аммо Зиданнинг «Реал»и  Чемпионлар Лигасига ҳеч қачон оддий ўйинга бўлгани каби қарамаган. Шундан экан, майдонда аёвсиз кураш боришига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

    Жамоаларнинг илк учрашуви

    26 февраль санасида «Реал» «Сантьяго Бернабеу»да «Манчестер Сити»ни қабул қилади. Учрашувнинг дастлабки бўлими хавфли вазиятларга бой, бироқ голсиз ўтади. Асосий воқеалар эса танаффусдан сўнг, яъни иккинчи 45 дақиқаликда содир бўлади. Дастлаб 60-дақиқада Иско ҳисобни очган бўлса, орадан 20 дақиқа ўтар-ўтмас «Сити» орадаги фарқни йўққа чиқаради. 83-дақиқага келиб эса де Брюйне 11 пенальтини зарбасини аниқ амалга ошириб, ўйинга якуний нуқтани қўяди.

    Учрашувдаги голлардан-да эсда қоларли вазият 86-дақиқада «қироллик клуби» сардори Серхио Рамоснинг майдондан четлатилгани бўлди. Шундай экан Рамос Манчестердаги баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

    Ўйинга оид муҳим жиҳатлар

    «Реал» кейинги босқичга ўтиш учун «Etihad»да камида иккита гол уриши керак. «Манчестер Сити» Мадридда нафақат ғалаба қозонди, балки икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўз учун яхшигина устунлик яратиб олишга муваффақ бўлди. Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, Гвардиоланинг ўйинни «қуритишини» тахмин қилиш тўғри бўлмайди, боиси: биринчидан, бу умуман Пепнинг услубига тўғри келмайди, иккинчидан, жамоанинг ҳимоя чизиғи ва дарвозабони ҳам кўкрак кериб мақтанишга имкон бермайди.

    «Реал» Зидан бошқарувида Чемпионлар Лигаси плей-офф ўйинларида фақатгина бир марта мағлубиятга учраганди (2016 йилги мавсумда «Вольфсбург»га қарши чорак финал ўйинида). Чемпионлар Лигаси плей-оффининг бошқа барча ўйинларида Зидан жамоаси ҳеч қачон биринчи учрашувда ютқазмаган эди.

    Йўқотишлар: Рамоссиз «Реал» ва Агуэросиз «Сити»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Реал»нинг асосий йўқотиши, шубҳасиз, Серхио Рамос. Серхио биринчи ўйинда жамоасини эҳтимолий учинчи голдан қутқариб қолгани учун ўйиндан четлатилганди. Рамос ўйинда қатнаша олмаса ҳам, сардор сифатида жамоа билан Манчестерга ташриф буюрди. Шунингдек, Мариано Диас коронавирусдан тузалган бўлса-да, ўйин қайдномасидан ўрин олмаган. Бундан ташқари, Марселонинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида турибди. Аммо бразилиялик футболчи Гарет Бэйл ва Хамес Родригесдан фарқли ўлароқ, ўйин қайдномасига киритилган. Уэльслик ва колумбиялик Зидан билан ҳамон тил топиша олгани йўқ. Катта эҳтимол билан ҳар иккаласи ҳам ёзда жамоани тарк этади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Сити» ҳам 1/8 финал жавоб ўйини олдидан йўқотишларга эга: Бенжамен Менди дисквалификацияси туфайли жамоага ёрдам беролмаса, тиззасидаги жароҳат Серхио Агуэронинг ўйнашига халақит беради. Пеп сўнгги икки ўйинда Мендининг ўрнига Жоау Канселуни чап қанот синаб кўрди. Агуэро эса 22 июндан бери майдон ташқарисида «сайр қилмоқда».

    Иккала жамоа ўртасидаги жами тўқнашувлар статистикаси

    • 7 та учрашув
    • «Реал»да — 3 та ғалаба
    • «Манчестер Сити»да — 2 та ғалаба
    • 2 та дуранг
    • «Реал» — 11 та гол урган
    • «Манчестер Сити» — 10 та гол урган
    • «Реал»нинг энг йирик ғалабаси — 4:1
    • «Манчестер Сити»нинг энг йирик ғалабаси: 4:1
    • Энг сермаҳсул ўйинлар: 4:1, 2:3 («Сити»); 4:1, 3:2 («Реал»)
    • Энг сермаҳсул дуранг: 1:1
    Тахминий таркиблар:

    «Манчестер Сити»: Эдерсон — Кайл Уокер, Аймерик Ляпорт, Фернандиньо, Жоау Канселу — Илкай Гундоған, Родри Эрнандес, Кевин де Брюйне — Рияд Маҳрез, Габи Жезус, Раҳим Стерлинг

    «Реал»: Тибо Куртуа — Дани Карвахаль, Рафаэл Варан, Эдер Милитао, Ферлан Менди — Тони Кроос, Карлос Каземиро, Лука Модрич — Эден Азар, Карим Бензема, Винисиус Жуниор.

    Ўйин олдидан мураббийлар қандай фикрда?

     

     

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Биринчи учрашувдан кейин кўп вақт ўтди. Ўша пайтда жавоб учрашуви ўз майдонимизда бўлишини билардик. Албатта, биз ушбу мусобақада ғалаба қозонишни истаймиз. Бунинг учун айнан «Реал» каби жамоаларни мағлуб этишимиз лозим. Мен яхши ўйин кўрсатамиз ва ғалаба қозонамиз деб ўйлаяпман. Бу менинг ҳиссиётларим. Биз тайёрмиз.Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити» устози

    Фото: Ла Лига

    Фото: Ла Лига
    Ҳаммаси қандай якун топишини билмайман, лекин бу икки кучли жамоа ўртасидаги учрашув бўлади ва бу асосийси. Агар охиригача боришни истасак, тўртта финалда ўйнашимиз керак. Уларнинг биринчиси «Сити»га қарши бўлади. Энг муҳими, ҳамманинг жисмоний ҳолати яхши, чунки тайёргарлик кўриш учун етарлича вақт бўлди. Азар ҳам яхши ҳолатда.

    Зинедин Зидан «Реал» бош мураббийи

    Чемпионлар Лигаси

    1/8 финал

    7 август, жума

    00:00 «Манчестер Сити» — «Реал Мадрид»

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    07.08.2020, 14:36   Изоҳ (0)   30619
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Манчестер Юнайтед» кетма-кет 2 та ўйиндан бери гол ураётган Жесси Лингардни сотишга тайёр

    07.08.2020, 14:02

    «Реал» вакиллари Гарет Бэйлни Хитой клубига сотиб юбормай хато қилганлигини тан олди

    07.08.2020, 13:00

    UFC президенти Ҳабиб Нурмагомедовнинг ким билан жанг қилишини хоҳламаслигига шама қилди

    07.08.2020, 12:01

    «Манчестер Юнайтед» шартнома бекор қилиниши сабаб Алексис Санчесга қанча маблағ тўлагани маълум бўлди

    07.08.2020, 11:31

    Зинедин Зидан «Манчестер Сити»га қарши ўйин ҳақида: «Реал» ноқулай ҳолатда, бу клуб учун финал ўйини бўлади

    07.08.2020, 11:01

    Европа Лигасида ҳафта ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди

    07.08.2020, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.