«Реал» вакиллари 2019 йил ёзида Гарет Бэйлнинг Хитой клубига сотиб юборилмаганини хато деб ҳисоблаши маълум бўлди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
«Ушбу келишувга розилик бермай хато қилдик. Аммо ҳеч ким коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни олдиндан айтиб бера олмасди. Биз Бэйлнинг клубда яна икки йилни ўтказишини кутяпмиз», — дейди «Реал»даги номи ошкор этилмаган манба.
Маълумот учун, 2019 йил ёзида уэлслик футболчига Хитойнинг «Цзянсу Сунин» клуби 3 йиллик битим таклиф этган. Клуб унга йилига 22 миллион евро маош беришга тайёрлигини маълум қилганди. Аммо «Реал» ушбу трансфер амалга ошишига рухсат бермаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мадридликлар устози Зинедин Зидан Гарет Бэйлнинг «Манчестер Сити»га қарши Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган жавоб учрашувида қатнашмаслиги маълум қилганди.
Зинедин Зиданнинг «Реал» сафида урган қойилмақом 20 та голини томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)