УЕФА ташкилоти Европа Лигаси 1/8 финал босқичи жавоб ўйинларидан сўнг ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарларни эълон қилди.
Унга кўра рўйхатдан одатдагидек тўрт нафар футболчи ўрин эгаллаган.
Булар:
«Вулверҳэмптон» посбони Руи Патрисиу — «Олимпиакос»га (1:0) қарши ўйинда бешта сейв;
«Севилья» ҳимоячиси Серхио Регилон — «Рома»га қарши баҳсда (2:0) битта гол;
«Копенгаген» ҳужумчиси Йонас Винд — «Истанбул Башакшеҳир»га қарши учрашувда (3:0) иккита гол ва битта ассист;
«Шахтёр» ҳужумчиси Жуниор Мораес — «Вольфсбург»га қарши беллашувда иккита гол.
Овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида амалга оширилмоқда.
Мавзуга доир: Европа Лигасининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди
Изоҳ (0)