UFC президенти Дэйна Уайт енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда промоушеннинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Жорж Сен-Пьер ўртасида жанг ташкил этиши имкониятлари ҳақида гапирди.
Ҳабиб — Гэтжи жанги нима билан тугар экан. Кўрамиз. Аввал ушбу жанг бўлиб ўтиши лозим. Биз Сен-Пьерни эндигина UFC’нинг француз тилидаги жанглар шарҳловчиси бўлишига эришдик. Мен эса Жоржни айнан шу ролда кўпроқ кўришни истардим.Қайд этиш жоиз, Ҳабиб Нурмагомедов аввалроқ Жастин Гэтжидан сўнг айнан Жорж Сен-Пьер билан жанг қилмоқчилигини маълум қилганди.Дунёда спортдан энг чўққига чиққан вақтда кета олганлар кам. Аммо Сен-Пьер бунинг уддасидан чиқа олган. Ҳозир унинг пули етарли ва унга ортиқчаси керак эмас. У ҳозир умуман бошқа соҳада ишламоқда. Ва мен ҳам унинг ҳаммасини чўққида тугатган инсон сифатида қолишини хоҳлардим.
Дэйна Уайт, UFC президенти
Эслатиб ўтамиз, Жорж Сен-Пьер 2019 йилнинг февраль ойида расмий равишда MMA’даги фаолиятини якунлаган. Сен-Пьер умумий ҳисобда 28 та жанг ўтказиб, шулардан 26 тасида ғалаба (8 та нокаут) қозонган, 2 тасида эса имкониятни бой бериб қўйган.
Ҳабиб Нурмагомедовнинг рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратган жангини томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)