Европа Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган барча ўйинлар ўз якунига етди. Аввалроқ ташланган қуръа натижаларига кўра, жуфтликлар маълум бўлди.

Фото: УЕФА

Европа Лигаси чорак финали жуфтликлар билан танишинг:

10 август, душанба

  • «Манчестер Юнайтед» (Англия) — «Копенгаген» (Дания);
  • «Байер» (Германия) — «Интер» (Италия);

11 август, сешанба

  • «Севилья» (Испания) — «Вулверҳэмптон» (Англия);
  • «Шахтёр» (Украина) — «Базел» (Швейцария).

Ярим финаллар 16 ва 17 август кунига мўлжалланган. Финал эса 21 август куни Кёльнда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз мазкур босқичдан кейин баҳс тақдирини битта ўйин ҳал қилади. Қолган ўйинларга Германия мезбонлик қилади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!